Кўпдан буён ижод қилмай қўйган Сарваранинг яна санъатга қайтгани ҳақида эшитдик.
Оилавий ишлари ва фарзанд тарбияси билан банд бўлган хонанда танаффусдан сўнг санъатга дуэт қўшиқ билан қайтади. Ёш хонанда Озод Равшан таклифи билан куйланган "Ҳайдаманг, ота” номли қўшиққа сюжет йўналишида клип суратга олинди. Клипда бош ролни Ўзбек миллий академик драма театрининг актёри Ҳамид Тошпўлатов ижро этди.
"Ҳамид ака, клипда ўғли ролини ижро этган Озод Равшанни шу даражада ҳақиқий дўппосладики, унинг ғазабидан, очиғи қўрқиб кетдим” дейди Сарвара.
Кўрамиз, 7 йиллик танаффусдан қайтган Сарварага бу клип қай даражада омад олиб келар экан.