Яқиндагина "Хазон” фильмига саундтрек ижро этган собиқ "Беном” гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил энди кинода роль ижро этишга бел боғлашди...
Гуруҳ йигитлари клипмейкер сифатида танилган Санжар Маткаримовнинг илк фильмида суратга тушишга розилик билдиришди. Комедик-мелодрама жанрида суратга олинаётган фильмнинг номи ҳали аниқ эмас.
Бундан ташқари, гуруҳ йигитлари яқинда янги қўшиқ ёзиб тугатишди. Қизиғи шундаки, бу қўшиқ икки талқинда куйланар экан. Улардан бири "Сен йиғлама” деб номланса, иккинчисига "Мажнун ва Лайли” дея ном берилган.
Дарвоқе, сўнгги миш-мишларга қараганда, гуруҳ яккахонларидан бири Сарвар яқинда оила қурар экан. Шу савол билан унинг ўзига мурожаат этганимизда, у бу ҳақда гапиришга ҳали эрталигини ва тўй ҳақида маълумотларни ошкор этиш нияти йўқлигини айтди.