Главная » 2013 » Yanvar » 15 » Sardor rahimxon sindi deganlarga 2013-yilda javob beradi
22:23
Sardor rahimxon sindi deganlarga 2013-yilda javob beradi
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижросидаги «Отажон» таронаси аллақачон кўплаб мухлислар қалбидан жой олиб улгурди. Эндиги навбат эса ушбу таронага ишланган видеоклипга. Клип ҳақида кўп ҳам гапириб ўтиртшни истамадим, шунчаки «Отажоним» таронасига ишланган видеоклипни ТВ каналларида кузатиб кўзига ёш олмаган инсон бўлмаса керак , дея таърифлаб ўтмоқчиман. Ота – оналаримизни қанча мадҳ этмайлик барибир кам. Бу икки зот ҳақида қанча -қанча қўшиғ-у видеоклипларнинг гувоҳи бўлганмиз, аммо мана шундай қалбларни жумбушга келтирадиган санъат асарлари қўл билан саноғлик холос. Ота- оналаримизни мадҳ этишдан чарчаманг дея хонанданинг янги ижод намунасига қулоқ тутамиз. ФМ диапозонлари орқали янграб улгурган «Яна манда, яна санда» қўшиғи хонанданинг мухлисларини анчагина қувонтирган бўлса ажаб эмас. Мухлислар қалбидан жой олиб улгурган «Яна манда, яна санда” таронасига ишланажак видеоклипни мухлислар сабрсизлик билан кутишмоқда. Нодир Азимов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан ижро этилган «Яна манда, яна санда» таронасига Мухаммадали Искандаров режессёрлигида клип суратга олинмоқда. Сардор Раҳимхон илк маротаба ушбу режессёр билан биргаликда ишламоқда. Клип тайёр бўлгач эса ушбу ижод маҳсулига биргаликда баҳо берамиз. Сардор Раҳимхон ижросида яна янги хит тарона «Мени ёлғиз қолдирма» . Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан ишжро этилган ушбу қўшиқ ҳақида яқин кунларда!