Сардор Раҳимхоннинг янги клипида 150 киши меҳнат қилди
Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда хизмат кўрсатаган артист Сардор Раҳимхон, режиссёр Муҳаммадали Искандаров ва актриса Асал Шодиева “instagram”да жуда фаол.
Қизиғи уларнинг барчаси кетма-кет бир хил суратларни жойлаштиришяпти. Чамаси 20-асрлар тасвирланган суратлар мазмунини билиш учун Сардор Раҳимхон билан боғландик.
Сардор Раҳимхон: “Ушбу кадрлар меннинг “Танҳогинам” номли янги клипимдан. Клип 3 кун давомида Тошкент Тиббиёт Академиясининг эски бузилаётган биноларида суратга олинди. Иккинчи маротаба актриса Асал Шодиева билан ҳамкорликда ишладик".
Хонанданинг таъкидлашича, у ўзининг мазкур клипига тахминан 20 млн. сўм сарфлаётган экан. Бу эса унинг энг катта бюжетли видеоклиплардан бири эканлигини англатади. Катта оммавий саҳналар билан бойитилган клип устида 150 дан зиёд ижодий гуруҳ аъзолари ишлаган.
Клип уруш драмаси жанрида суратга олинган. Актёрлар ва хонанданинг имижи устида 3 нафар либослар рассоми ва 4 нафар пардозчи ишлаган.