Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 16 » Samsung Нью-Йоркда Galaxy S4 тақдимотини ўтказди
21:26 Samsung Нью-Йоркда Galaxy S4 тақдимотини ўтказди |
Samsung компанияси 15 март, жума куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган тақдимотда ўзининг янги «флагман» смартфони – Galaxy S4’ни намойиш этди. Тадбир YouTube’да трансляция қилинди, дея хабар бермоқда «Лента.ру».
Смартфоннинг ўзига хослиги сифатида, агар фойдаланувчи хоҳласа, қўл текказмасдан фойдаланса бўладиган интерфейси кўрсатилмоқда. Бу каби хоссалар Smart Scroll (саҳифаларни «варақлаш» (паста, юқорига суриш) учун фойдаланилади) ва Smart Pause (фойдаланувчи чалғиб қолса, видео тўхтаб қолади (пауза)) номини олган.
Smart Scroll ва Smart Pause тўғрисидаги маълумотлар қурилма тақдимотидан бир неча кун аввал ОАВда пайдо бўлган эди. Дастлаб, смартфонларни кўз қараши билан бошқариш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди, бироқ Galaxy S4’нинг тақдимотидан сўнг, Mashable нашри, хосса асосида кўзлар ҳаракатини эмас, балки юздаги барча ҳаракатларни сезиш ётишини маълум қилди.
Galaxy S4 кўринишидан Samsung’нинг аввалги «флагмани» – Galaxy S3’ни эслатиб юборади, бироқ компания вакилларининг аниқлик киритишларича, янги қурилма нисбатан «юпқа ва мустаҳкамроқ» бўлиб чиққан. Қурилма оғирлиги 130 грамм ва қалинлиги атиги 7,9 миллиметрни ташкил этади. Корпус поликарбонатдан тайёрланган; Nokia компанияси ҳам ўз қурилмаларида шу маҳсулотдан фойдаланади.
Янги смартфоннинг 5 дюймлик экранининг ажрата олиши 1920га 1080 пиксел. Дисплейнинг ҳар бир дюймига 411 пиксель тўғри келади. Экран Super AMOLED технологияси асосида тайёрланган.
Samsung қурилманинг иккита талқинини чиқаради: бирида тўрт ядроли Snapdragon процессори бўлса, бошқасига саккиз ядроли Exynos ўрнатилади. Биринчи қурилма учун чипларни Qualcomm ишлаб чиқаради, саккиз ядролиларини эса Samsung’нинг ўзи тайёрлайди.
© Gizmodo Galaxy S4 икки гигабайт оператив хотира ва 16, 32 ёки 64 гигабайтли ички хотира билан таъминланган. MicroSD хотира карталари учун слот бор. Смартфон аккумлторининг ҳажми 2600 миллиампер-соатга тенг; батареясини ажратиб олиш мумкин.
Samsung қурилмага иккита янги датчик – намлик ва ҳарорат сенсорларини ўрнатган. Инфрақизил нурли диод смартфондан масофадан туриб бошқариш мумкин бўлган пульт сифатида фойдаланиш имконини беради.
Компаниянинг аниқлик киритишича, қурилмани қўл силташлар билан бошқариш мумкин бўлади, бироқ айнан қайси қисм ҳаракатларни сезиш учун жавобгар эканлигини маълум қилмади.
Galaxy S4 Android 4.2.2 операцион тизими остида ишлайди. Қурилмага S Translator таржимон-дастури ва тиббий қурилмалардан маълумотларни йиғадиган S Health илова-дастури ўрнатилган.
Смартфон тўртинчи авлод тармоқларини қўллаб-қувватлайди, Samsung’нинг таъкидлашича, қурилма ҳозирги кунда мавжуд бўлган барча LTE диапазонларида ишлай олади. Яъни, компания ҳар турли мамлакатлар учун алоҳида смартфон ишлаб чиқаришига зарурат қолмаган.
Galaxy S4’да иккита камера бор: орқа томондаги камера 13 мегапикселли бўлса, олди тарафдагиси 2 мегапиксель. Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида ҳар иккала камерада суратга олиш ишларини амалга ошириши мумкин. Қурилма мультиэкспозиция хоссасини қўллаб-қувватлайди: тўрт сония ичида у юзга яқин сурат олиб, сўнгра уларни битта фотосуратга бирлаштиради.
Қурилма апрель ойи охирида сотувга чиқарилади (смартфон оқ ва қора рангли корпусларда сотилади). Galaxy S4’нинг нархи қанча бўлишига ҳозирча аниқлик киритилмаяпти. Samsung берган ахборотга кўра, Galaxy S4’ни жаҳоннинг 155 мамлакатида сотиб олиш мумкин бўлади.
Samsung 2010 йилдан бери Galaxy S сериясида смартфонлар чиқариб келади. Ўтган давр мобайнида компания юз миллионга яқин шундай қурилмаларни сотди. 2012 йил май ойида сотувга чиққан Galaxy S3 40 миллион дона сотилди. Samsung жаҳондаги энг йирик мобиль телефонлар ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади: 2012 йил баҳорида Жанубий Корея компанияси ушбу унвонни Nokia’дан олиб қўйганди.
|
Категория: Mobil telfonlar |
Просмотров: 780 |
| Рейтинг: 5.0/27 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|