"Samsung” компанияси ақлли соатни (smartwatch) тақдим этди. Қурилма смартфон билан биргаликда "Android” операцион тизими базасида ишлайди. Ундан қўнғироқлар, хабарларни юборишда ва иловаларни ишга туширишда фойдаланиш мумкин. Ақлли соат 1,9 мегапикселли камера билан жиҳозланган бўлиб, 4 гигабайт хотирага эга.
"Galaxy Gear” қурилмасини биринчи бўлиб тақдим этган "Samsung” компанияси бу борада "Microsoft”, "Apple” ва "Google”ни ортда қолдирди. Айрим маълумотларга кўра, улар ҳам ўзларининг ақлли соатлари устида ишламоқда.
Компания гаджетни урф бўладиган буюм деб атамоқда. Аммо таҳлилчилар соатдан фақат "Galaxy Android” операцион тизими базасидаги қурилмаларга қўшимча сифатида фойдаланиш унинг қийматини сезиларли даражада тушириб юбориши мумкинлигини таъкидламоқда. Қайд этиб ўтамиз, "Galaxy Gear” сотувга 25 сентябрь куни чиқарилади.