Samsung ўзининг навбатдаги Galaxy S5 сматфонини илк бор 24 феврал куни умумжаҳон мобил конгрессида оммага намойиш қилиши мумкин.
24 феврал куни Барселонада Unpacked туркумидаги кўргазма бўлиб ўтади. Ўтган йиллардаги Unpacked кўргазмаларида Samsung ўзининг янги моделдаги смартфонларини тақдим қилиб келган.
Бу йили эса Galaxy S5 тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу кўргазмадан сўнг Galaxy S5 смартфонини қандай бўлиши ҳақида аниқ маълумотларни билиб олиш мумкин. Компания вакиллари расмий тақдимот ва сотувга чиқиш санасини март ёки апрел ойларига режалаштиришган. Смартфон Galaxy Gear соатининг иккинчи авлоди билан бирга тақдим этилади.
Янги моделда эгри сенсорли экран ва бежирим дизайн булиши таҳмин қилинмоқда.