Samsung Electronics компанияси бешинчи авлод алоқа технологиясининг илк синовини омадли ўтказди. Унга кўра, 2020 йилга бориб фойдаланувчилар 5G технологиясига уланишлари мумкин бўлади.
Смартфон ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири бўлган Samsung 5G ёрдамида фильмларни бир сония ичида кўчириб олиш мумкинлигига ишонтирмоқда, сабаби ушбу платформада юклаб олиш тезлиги секундига ўнлаб гигабитларни ташкил қилади.
Ҳозирги 4G эса 75 мегабит имконини бера олади. Маълумотларга қараганда, Samsung 1 гигабит тезликдаги маълумотларни етказиш учун 28 гигагерц диапазонли платформани синовдан ўтказган. Бу ишни ҳали бошқа ишлаб чиқарувчилар уддасидан чиқа олишмаган.
Жуда кўп мамлакатлар, айниқча Хитой ва Европа янги стандартни биринчи бўлиб йўлга қўйиш бўйича рақобатлашмоқда ва янги коммуникацион платформани ривожлантириш учун катта маблағлар сарфламоқда.