Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлари талабалари «Бунёдкор» ёшлар меҳнат ҳаракати аъзолари сифатида жойлардаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларида фаоллик кўрсатмоқда.
Жумладан, Самарқанд давлат университетининг талабалари Самарқанд, Пастдарғом ва Оқдарё туманларидаги намунавий уй-жойлар қурилишида самарали меҳнат қилишмоқда.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати СамДУ бошланғич ташкилоти етакчиси Ҳусан Тўхтаевнинг айтишича, жорий ёз мавсумида университетда "Бунёдкор” меҳнат отрядлари сони 10 тага етган.