Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 15 » Самарканд вилоятида йўлларни кор ва муздан тозалаш бўйича ишлар жадвал асосида олиб бориляпти
20:04 Самарканд вилоятида йўлларни кор ва муздан тозалаш бўйича ишлар жадвал асосида олиб бориляпти |
Самарқанд вилояти ҳудудидаги йўлларнинг қатнов қисмини қордан тозалаш ва сирпанчиққа қарши қум-туз аралашмасини сепиш юмушларига жиддий аҳамият бериляпти, дея хабар беради Ўзбекистон ИИВнинг матбуот хизмати. Бу борада вилоят ИИБ ЙҲХБ, "Самарқандавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти, Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослашган таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси ҳамда Ободонлаштириш департаменти мутасадди раҳбарлари ҳамкорлигида вилоятдаги барча йўл хўжалиги ташкилотларида навбатчилик жадвали тузилган. Махсус жадвал асосида навбатчилик ишлари амалга оширилаётгани, техник тайёргарлиги, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлангани, сирпанчиққа қарши сепиш учун чақилган тош, қум-туз материаллари захираси тайёргарлиги, ишчи- хизматчилар учун яратилган шароитлар атрофлича ўрганиб чиқилди. Қиш мавсуми келиши билан ҳайдовчи ва пиёдалар ҳаракатида анчагина ноқулайликлар туғилиши табиий. Йўлларни қор ва муз қоплаши натижасида кўплаб автоҳалокатлар содир бўлиши, бунинг натижасида инсонлар ҳаёти хавф остида қолиши кузатилади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилиб, қум, туз, чақилган тош, дизель ёқил¬ғиси захираси тайёрланди. Халқаро аҳамиятга эга бўлган "Алмати–Тошкент–Термиз” автомобиль йўлининг "Тахтақорача” довонида қиш мавсумида ҳаракатланиш жуда мураккаб ҳисобланади. Айниқса, қалин қор ёққан пайтларида бу жуда хавфли. Мутасадди ташкилот ишчи- ходимлари ана шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда. Мавсум олдидан керакли захиралар ғамлаб олинди. Олти нафар ишчи-ходимлардан иборат гуруҳлар узлуксиз навбатчиликни йўлга қўйишган. Улар иссиқ кийим, зарур озиқ-овқат ва керакли жиҳозлар билан таъминланган.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 884 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|