SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 19:13
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 26 » Самарқандда қуёш электростанцияси қурилади
22:18
Самарқандда қуёш электростанцияси қурилади
«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси Самарқанд вилоятида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш электростанциясини қуради. Бу ҳақда, Қозоғистоннинг «КазТАГ» агентлигига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда лойиҳа бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар бошланган, 2013 йил охиригача эса лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади. 2014 йилда эса қурилиш ишлари бошланиши мумкин.

Лойиҳанинг бошланғич қиймати 500 миллон долларга баҳоланаётган бўлиб, у хорижий кредитлар ва Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

UzDaily’нинг қайд этишича, 2012 йилда «Ўзбекэнерго» Тошкент вилоятида қуввати 50 мегаватт бўлган ва йилига 110 миллион киловатт/соат электр-энергия ишлаб чиқара оладиган қуёш электростанциясини қуришни лойиҳалаштиришни бошлаган эди. 250 миллион долларлик лойиҳа Осиё Тараққиёт банкининг 90 миллион долларлик кредити ва Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

2012 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ҳукумати ва ОТБ ўртасида қуёш энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Меморандум доирасида Ўзбекистонда қуёш энергетикаси соҳасидаги лойиҳалар устида иш олиб борадиган Халқаро қуёш энергияси институти иш бошлаган эди. Ҳамкорлик асосида, Ўзбекистонда 6та қуёш электростанцияси лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистондаги қуёш энергиясининг салоҳияти нефть эквивалентида 50,9 миллиард тоннага тенг эканлиги маълум қилинган бўлиб, бу мамлакатда шу кунгача тадқиқ қилинган қайта тикланувчи энергия манбаларининг 99,7 фоизини ташкил этади.

Айни вақтда Ўзбекистон энерготизимида умумий қуввати 12,4 минг мегаватт бўлган 45та электростанция фаолият олиб бормоқда, жумладан, «Ўзбекэнерго» назоратида бўлган 16та электростанция қуввати 12,04 минг мегаваттга тенг. 2012 йилда Ўзбекистонда электр-энергия ишлаб чиқариш ҳажми, 2011 йилга нисбатан, 0,2 фоизга ошди ва 52,534 миллиард киловатт/соатни ташкил этди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 761 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz