Главная » 2013 » Avgust » 28 » Самарқандда “Шарқ мусиқа анъаналари замонавий маданият тизимида” конференцияси бўлиб ўтди
23:52
Самарқандда “Шарқ мусиқа анъаналари замонавий маданият тизимида” конференцияси бўлиб ўтди
"Шарқ тароналари” IX халқаро мусиқа фестивали доирасида "Шарқ мусиқа анъаналари замонавий маданият тизимида” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Германия, Норвегия, Россия, Канада, Ҳиндистон, Япония, Корея Республикаси, Миср, Туркманистон каби мамлакатлардан таниқли мусиқашунос ва тарихчи олимлар, санъаткорлар маърузалар билан иштирок этди.
Конференцияда Шарқ мусиқа санъати тарихига оид кенг кўламли умумий назарий масалалар билан бир қаторда, мустақиллик йилларида ёрқин намоён бўлган Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожланиш йўналишлари, қадимги ва замонавий мусиқа маданиятини уйғунлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради ЎзА.
Тадбирда ўзбек мусиқаси буюк олимлар ва уларнинг хорижий ҳамкасблари томонидан бутунжаҳон маданиятининг ажралмас қисми сифатида ривожланиш босқичларини бошидан кечираётгани, ўзининг ноёб ва бетакрор тарихига эга бўлган санъат намунаси экани қайд этилди.