Главная » 2013»May»16 » Самарқанд вилоятида хорижда ишлаб келган фуқаролар ўртасида ОИТС билан касалланганлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
00:14
Самарқанд вилоятида хорижда ишлаб келган фуқаролар ўртасида ОИТС билан касалланганлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Самарқанд вилоятида хорижда ишлаб келган фуқаролар ўртасида ОИТС билан касалланганлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош терапевти Гулноза Ҳожиметовага таянган 12uz.com хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, кейинги вақтларда чет эл мамлакатларида оғир меҳнат шароитларида ишлаётган ва соғлом турмуш тарзига амал қилмаган баъзи юртдошларимиз касал бўлиб Ватанга қайтмоқда.
«Шу билан бирга касалликлар орасида ОИВ, сил кабилар ҳам қайд этилмоқдаки, бу атрофдагиларга жиддий хавф туғдиради. Шу боис, хориждан қайтаётнган фуқаролар, Ватанга етиб келишлари билан тиббиёт муассасаларида тегишли мутахассислар томонидан синчковлик билан текширувдан ўтказилмоқда. Текширув натижасида олинган анализлар ёрдамида аниқ ташхислар қўйилмоқда», — деб ёзади ЎзА.
Ўтган 4 ой давомида чет элда меҳнат қилган 12 мингдан зиёд киши шу каби тиббий текширувлардан ўтказилган. «Уларнинг баъзиларида турли касалликлар аниқланган. Хусусан, RW-текшируви, ОИВ-инфекцияси анализлари натижасида ОИТС билан касалланганлар аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда, беморлар даволаниш курсларидан ўтишмоқда. Бундан ташқари, одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш Республика реабилитация маркази хизматларидан фойдаланаётган фуқаролар яшаш жойларида тиббий назорат остига олинган ва уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", — дейди Ҳожиметова.
2012 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда 3 минг 367 та ОИТС қайд этилган. ОИВни юқтириб олганлар асосан, Тошкент ва Андижон вилоятига тўғри келмоқда.