Статистика |
Hozirda saytda: 8 Mexmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 25 » Руслан Чагаев Шеппардни нокаут қилди
13:22 Руслан Чагаев Шеппардни нокаут қилди |
Профессионал бокснинг WBA йўналишида ўта оғир вазн бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев (30-2-1, 19 КО) 22 март куни АҚШлик Майк Шеппардга (20-15-1, 9 КО) қарши ринга чиқди. Берлиндаги Universal Hall мажмуасида бўлиб ўтган жангда Чагаевнинг қўли баланд келди. 10 раундлик тўқнашув муддатидан аввал якунланди: биринчи раунддаёқ Чагаев рақибига апперкот зарбасини бериб, нокаут ҳолатига тушириб ғалаба қозонди. Бу боксчимизнинг 2011 йил августида Александр Поветкиндан учраган мағлубиятидан кейинги кетма-кет 4-ғалабасидир. Эътиборли томони, Чагаев ўтган йили 1 сентябрда германиялик боксчи Вернер Крайскоттни ҳам техник мағлубиятга учратганди.
Таъкидлаш жоиз, боксчимиз ушбу жангни америкалик мураббий Шугар Хилл қўли остида ўтказди. Шугар афсонавий Эмануэл Стюарднинг жияни бўлиб, у бир умр Стюарднинг жанголди тайёргарлик машқларига ёрдамлашиб келган Manda: darakchi
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 659 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|