SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 03:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 8 » Рунини арзонга сотишмоқчи!
00:10
Рунини арзонга сотишмоқчи!
"Манчестер Юнайтед” ўзининг ҳужумчиси Уэйн Руни билан унча катта бўлмаган пул эвазига хайрлашмоқчи. Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти тўпурарини 20 миллион фунтга сотмоқчи.

Бундай қарорга келинишига "МЮ” бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг Рунининг жисмоний ҳолатидан ва унинг ишидан норозилиги асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

2012 йил ёзда ПСЖ ҳужумчини 46 миллион еврога сотиб олишни истаган эди.

Уэйн Рунининг айтишича, ҳафтасига 250 000 фунт бошқа клуб танлашга имконият бўлиб туюлади. МЮ эса унинг трансфер баҳосини 75 миллилон деб баҳолади.

Хўш, агар (мабодо) Руни жамоани тарк этса, қаерга бориши мумкин? Вариантларни кўриб чиқамиз.

"Пари Сен-Жермен”

Француз мега-бойлари ва Бекснинг янги жамоаси Рунини ҳам мўлжаллаб юрибди. Камида 75 фоизлик маош клубнинг қатарлик хўжайинларига хуш келармикан...

"Челси”

"Челси” Руни учун яхши вариант бўлиши мумкин. Чунки у ҳам Англияда қолади, ҳам оиласи оворашарчилик сезмайди. Торрес ишончни оқламаяпти, Роман Абрамович айнан Рунини унинг ўрнида кўрмоқда.

"Манчестер Сити”

"Шаҳарликлар” 2010 йилда Руни МЮдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар урчиган пайтда футболчига жуда қизиқиб қолишганди. Лекин энди уларни бошқа футболчилар қизиқтирмоқда: Фалькао ва Кавани.

"Реал Мадрид”

Ёзда Моуриньо "Реал”ни тарк этиши мумкин ва шундай бўлса, янги мураббий керак бўлади. Моур кетса, Бензема, Игуаин ва Ди Мария ҳам унга қўшилиши, шунда Рунига жой топилиши мумкин.

"Барселона”

"Камп Ноу”да Давид Вильянинг ўрнини тўлдириш учун Руни яхши номзод, лекин 10-рақам бошқа бир юлдузга тегишли бўлгани учун бу бироз муаммоли вазият. Руни 10 рақамини ёқтиради.

"Бавария”

Пеп Гвардиола немис жамоаси учун ҳужумчи қидириб юргани учун унинг рўйхатида биринчи ўринда Роберт Левандовски турибди. Шунингдек, рўйхат охирида Луис Суарес ва Уэйн Рунига ҳам жой ажратилган.

"Милан”

Марио Балотелли отлиқ ҳужумчини сотиб олган миланликлар яна бирор катта харидга қўл уриши даргумон. Шунинг учун Руни рўйхатидан бу жамоани чиқариб турамиз.

"Ювентус”

"Кекса синьоралар” олдингидан кўра бу мавсум анча "иштаҳаси карнай” бўлиб турибди. Улар Рунини сотиб олишлари мумкин, лекин ҳужумчи бу ерда бирор муваффақиятга эришиши анча мушкул.

"Анжи”

Махачқалъаликлар Руни учун нақд пул билан ҳам харид амалга ошириши мумкин, лекин унинг оиласи Шарқ ҳаётига кўникиб кетармикан, деган жумбоқ пайдо бўлади.

"Эвертон”

Агар бир нечта инвесторлар клубни сотиб олиб, унга пулни аямасалар, Руни яна "кўк”ка айланиши мумкин. Ҳар ҳолда Девид Мойес биринчи навбатда Рунини харид қилади.

"Гуанжоу”

Марчелло Липпи ўтган мавсумда бу клубни Суперлигага қайтарди ва энди улар Хитойнинг энг йирик жамоаларидан бирига айланмоқчи. Руни кичкина одамчалар юртида ўйнаб кета олармикан...

"DreamWorks”

Руни учун яна бир бошқача имконият ҳам бор, яъни Ҳолливудга кетиш. Бунинг учун "DreamWorks” "Шрек” мультфильмининг янги қисмини суратга олиши керак.

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 486 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 2
SAYT_ADMINKASI08.03.2013 02:06
SOLIHBEK08.03.2013 10:00
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz