SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 13:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 24 » РУЛДАГИ ХОНИМЛАР: СИЗГА ҚАЙСИ АВТОМОБИЛ ЯРАШАДИ?
13:02
РУЛДАГИ ХОНИМЛАР: СИЗГА ҚАЙСИ АВТОМОБИЛ ЯРАШАДИ?
Рулда аёл кишини учратиш ҳозирги
кунда одатий ҳолга айланган. Йилдан-
йилга машина бошқараётган аёллар сони
дунё бўйича ҳам ошиб бормоқда. Бунга
ҳамма кўникди, айниқса, эркаклар. Чунки
машина ҳайдаш аёлларимиз ўртасида
тобора урфга айланмоқда ва энди улар
билан бир йўлакда ҳаракатланишга тўғри
келади. Шу боис, эркак ҳайдовчилар
рулдаги аёлларнинг феъл-атвори,
уларнинг табиати ҳақида айрим
нарсаларни билиб қўйишса, ёмон
бўлмасди. Аввало, аёл машина миниши
керакми, йўқми? Шу саволга жавоб
топсак...
Турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб
келаётган мавзу ҳақида яна қайта янги
бир гап айтиш мушкулдир. Тўғри,
айримларнинг асрлар давомида Шарқ
аёли қандай мақомда бўлиб келгани
ҳақидаги фикрларида ҳам жон бордир,
балки. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам,
тараққиёт ривожланиб келар экан, ҳар
бир замон ўзи учун бир янгилик яратади.
“АНДИШАНИ УНУТМАНГ!”
Умида Азиз, журналист: Аёл машина
миниши керакми?! Баҳсталаб савол.
Менимча, ҳар нарсада меъёр,
бўлганидек, аёл қўлидаги машина рулини
бошқаришда ҳам меъёрга амал қилинса,
фақатгина ўзи учун фойдадан холи
бўлмайди. Бу дегани, машина бошқарар
эканман, деб уззукун рулда эмас, ўз
ўрнида фарзанд тарбияси, аёл зиммасига
юклатилган рўзғор масъулиятини ҳам
унутмаслик керак албатта. Рулдаги
дугоналаримизнинг айрим ҳатти-
ҳаракатлари кишининг энсасини
қотиради. Масалан, машина
бошқарадиган айрим аёллар эри ёки
бошқа бирор эркак яқинини олдига
ўтирғизиб олишади. Мен буни эркакка
нисбатан ҳурматсизлик деб биламан.
Оқила аёл рул бошқараётганида эркак
киши ёнида бўлиши тақозо қилинса,
унинг ҳурмати учун ҳам рулни эркакка
таклиф қилиши керак, деб ўйлайман. Энг
сўнгги русумдаги машина
ҳайдаётганимизда ҳам, андишани
унутмаганимиз маъқулми, дейман
дугонажон?..
“ОИЛАДА ҲАЙДОВЧИНИНГ КЎП
БЎЛГАНИ ЯХШИ”
Равшан Комилов, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артист: Инсон учун
биринчи галда нималар керак: бу
албатта, ҳаво, сув, саломатлик... Шулар
қаторига ҳозирги вақтда яшаш учун яна
бир энг керакли восита автомашинани
қўшган бўлардим. Дунё тажрибасидан
оладиган бўлсак, оилада иккита, бири
“ишчи”, бири эса турли тантаналарга
мўлжалланган машина бўлиши керак.
“Ишчи” машина деганимиз, кундалик
ишлар учун яъни, бозор-ўчар,
фарзандларни мактаб-боғчага элтиш,
ишга бориб-келиш кабиларга
мўлжалланган. Тантаналарга
мўлжалланган машина эса турли
меҳмондорчиликлар, оилавий ҳордиқ
чиқариш учун саёҳатлар ва шу кабиларга
хизмат қилади. Масалан, менинг ҳам иш
фаолиятим кўлами жуда катта
километрлардан иборат. Ижодий
сафарлар билан олис вилоятларимизда
кўп бўламан. Аёлим ҳам машина
бошқаради албатта. Ўзи зарур ҳолларда
бозорга ёки бошқа бир ташвишлар билан
мени кутиб ўтирмасдан шундоқ бориб
келади. Оилада ҳайдовчининг кўп
бўлгани яхши.
“АЁЛ УЧУН ГЎЗАЛЛИГИ МУҲИМ”
Азиза Авазова, психолог: Кўчада
аёллар бошқараётган машинани ажратиб
олиш жуда осон. Эркаклар учун
машинанинг техник жиҳати биринчи
ўринда турса, биз учун эса, унинг ташқи
ва ички кўриниши муҳим аҳамиятга эга.
Одатда, барча аёллар автомобилнинг
ичида шинамлик яратишга, машинага
турли майда буюмлар ёрдамида ўзига хос
услуб беришга уринади. Турли
ранглардаги қувноқ, ёқимтой, аломат
буюмлар машинага муайян услубни
берган ҳолда, унинг ички кўринишини
тубдан ўзгартиради. Шунингдек, аёллар
машинани эркаклардан кўра тартиблироқ
бошқариши ҳам мумкин. Хусусан, улар
учун тезлик унчалик муҳим эмас. Аёллар
учун асосийси, машина имижини
яратиш. Бироқ, шу ўринда кичик бир
маслаҳат: машинани безаш борасида
ҳам чегарадан чиқиб кетмаслик ва
ҳамма нарсада меъёр бўлиши
кераклигини эсда тутинг.
“АЁЛЛАР ТЕЗЛИКДАН ҚЎРҚАДИ...МИ?!”
Азиз Эргашев, ЙҲХХ ходими: Машина
бошқаришдаги тезлик масаласига келсак,
ростдан ҳам аёлларда тезкор қарор
қабул қилиш, вазиятни тўғри баҳолай
билиш қобилияти эркакларга нисбатан
анча суст экани исботланган. Нохуш
ҳолат рулдаги аёл билан рўй берса,
натижа албатта яхши бўлмаслиги аён. Шу
боис ҳам, буни яхши тушунган аёллар
тезликни ёқтиришмайди. Лекин
шошганда-чи... Бундан ташқари, йўлда
кетаётган аёлнинг машинаси кечаси
бузилиб қолди, дейлик. У нима қилади?
Биринчидан, камдан-кам аёлнинг мойга
беланган ҳолда машина тузатаётганини
кўрганмиз. Демак, машинани ўзи тузата
олмайди ёки устахонага қадар судраб
боришга жисмоний кучи камлик қилади.
“МАШИНАДА ҲАМ ЙЎЛГА ЭМАС, ЎЗИГА
ЭЪТИБОР БЕРИШАДИ”
Соҳиб Аббосхон, актёр, режиссёр ва
продюссер: Аёлларнинг машина
ҳайдашига муносабатим яхши, албатта.
Фақатгина тавсиям: кўп чалғишмасин.
Ҳаракат пайтида ҳам баъзи аёлларимиз,
қизларимизнинг автомашинасидаги
ойнадан пардоз-андоз кўзгуси сифатида
фойдаланганига гувоҳ бўлганман. Ҳатто
бир-икки марта қизларнинг машинадаги
орқани кузатадиган ойнани ҳам ўзларига
қаратиб олганини кўрганман. Шу боис
уларга машинада кўпроқ ўзларига эмас,
ҳаракатланаётган йўлга эътибор
қаратишларини тавсия қилган бўлардим.
ДИҚҚАТ!
Ҳурматли эркак ҳайдовчилар! Йўлда
хушмуомала бўлинг! Рулдаги аёлларни
олдинга ўтказиб юборинг! Шунда
уларнинг машинангиз юкхонасига кириб
қолиш эҳтимоли камаяди.
МАСЛАҲАТ: Аввало, машина нимага
керак?
Демак, ҳурматли аёллар, машина харид
қилмоқчисиз... Тахминан, қанақа машина
танлашни ҳам биласиз. Бунинг учун,
биринчи галда интернет орқали таклиф
этилаётганларини бирров кўздан
кечиринг. Бу ерда рангидан тортиб,
ишлаб чиқарилган йили, ҳолатига қадар
аниқ маълумотларни олиш мумкин.
Сотиб олмоқчи бўлаётган машинангиз
тўғрисида қанча кўп маълумотга эга
бўлсангиз, шунча яхши. Асосийси, нима
мақсадда ва қанчалик
фойдаланишингизга қараб, унинг русуми,
қайси классдагиси маъқул келишини
аниқлаб олинг.
ТАНЛОВДА АДАШМАНГ
Машина сотиш ҳақидаги эълоннинг
қачон берилганига аҳамият беринг.
Чиққанига бирон ой ўтиб қолган ёки сиз
кўрган телефон рақами ҳар икки
эълоннинг бирида учрайверса, ҳушёрроқ
бўлинг. Эълон берувчи олибсотар ёки
ўртадаги даллол. Иккинчидан, яхши
машина харидорини кутиб, туриб
қолмайди ёки машинанинг жиддийгина
айби бор.
Аввало, кўнглингизга “ўтирган” машина
эгасига телефон қилиб сервис китобчаси
бой-йўқлиги билан қизиқинг. Дарвоқе,
сизни қандай машина қизиқтираётганини
сўрашса, билинки - бу олибсотар.
Уларнинг аксарияти эски ёки обдон
шалағи чиққан машиналарни арзон-
гаровга олиб, таъмирлайди ва
техникадан хабари бўлмаганларга
қимматга пуллашга ўрганган. Машина
нечта “хўжайин” кўргани ҳам муҳим.
“Эгасини” қанча кўп алмаштирган бўлса,
шунчалик камчилиги ҳам бўлади.
Рўйхатдан чиқариш санаси ва расман
машина эгалари сони транспорт
воситасининг паспортига ёзилади.
Автомобилни олдинги рўйхатга олингин
жойидан чиқарилгандан кейингина харид
қилинг. Бу ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ва сиз
ортиқча ташвишлардан холи бўласиз.
Айтганларимиз автомобил сотиб олмоқчи
бўлган опа-сингиллларимизга бироз
кўмак берса, ниятимизга эришган
бўламиз. Харидингиз яхши кунларга
буюрсин!
Халқаро тажрибалардан:
АЁЛЛАР СОЧЛАРИ РАНГИГА МОС
АВТОМОБИЛ ТАНЛАЙДИМИ?
Яқинда нуфузли “Forbes” журнали ҳам
америкалик аёллар мисолида дунё
аёллари қандай автомобилларни хуш
кўришлари бўйича тадқиқот ўтказди
ва ажойиб маълумотларни қўлга
киритди.
Тадқиқотга жуда оддий услуб танланди –
автосалонлардан аёллар номига
расмийлаштирилган автомобиллар
ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича,
аёллар сочлари рангига мос бежирим
автомобилларга ўч бўлиш билан бирга,
машинанинг камчиқимлиги ва
хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор
беришади.
Кўп йиллик сотувлар натижасига кўра, бу
борада Volkswagen New Beetle Convertible
кабриолети етакчилик қилиб турибди.
Аёлларга унинг усти очиқлиги, ажойиб
дизайни ва нимаси биландир соҳибжамол
хонимларни эслатиши жуда ёқади.
Шунингдек бу марка жуда қулайлиги
билан ҳам шуҳрат қозонган. Албатта, бу
автомобилдан рўзғор ишларида
фойдаланиш ноўрин, лекин ҳордиқ
чиқариш мақсадида шаҳар кезишда унга
тенг келадигани топилмайди. Шунингдек
машина минмайдиган хонимлар ҳам
айнан шу маркани хуш кўришларини
таъкидлаганлар.
“АЁЛЛАР МАШИНАНИ
ТУЗАТТИРМАЙДИМИ?!”
Маълумотларга кўра, автомобил эҳтиёт
қисмларини янгидан сотиб
олувчиларнинг 65-80 фоизини аёл
ҳайдовчилар ташкил этаркан. Аёллар
уларни тузатишдан кўра янгисини харид
қилиш осон деб билишади ёки усталарга
ишонишмайди.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1051 | | Рейтинг: 4.7/10
Всего комментариев: 1
Joxa_muhtorov25.03.2013 11:23
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz