Россиялик Екатерина Дикова АҚШда ўтказилган «Miss Universe Beauty-2013» танлови ғолиби бўлди. Москвалик 25 ёшли бу гўзалнинг параметрлари – 87/64/96, бўйи 170 сантиметр, оғирлиги эса 65 килограммга тенг. Асл касби модель бўлмиш бу лобар айни пайтда инглиз, немис, француз ва итальян тилларини ўрганмоқда. Шунингдек, рус қизи машҳур ювилер уйининг юзига айланган, таниқли брендларни реклама қилади, гламур журналларнинг юзини безайди. Екатерина Дикова адабиёт ва фалсафага жуда қизиқади. Орзуси – ўз шахсий журналига муҳаррирлик қилиш.
Бу йил 55-марта ўтказилган анъанавий танловда иккинчи ўрин Лейла Ововскига ва учинчи поғона венесуэлалик София Мари Весен Сумейлога насиб этди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили гўзаллик бўйича ушбу машҳур танловда анголалик Джессика Лапьего ғолиб бўлган эди.