Главная » 2013»Avgust»11 » Россияда ўқиганлар Ўзбекистонда 3 йил ишлаб беради
01:31
Россияда ўқиганлар Ўзбекистонда 3 йил ишлаб беради
Россия Федерасияси олий таълим муассасаларида ўқиш учун тавсия этилган номзодлар 2013 йил 17 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таклиф этиладилар.
Шу куни таклиф этилган номзодларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқиш учун йўлланмалари тоширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берган.
Барча Россия олий таълим муассасаларида ўқиш учун тавсия этилганлар Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Шартнома имзолайдилар.
Унга кўра, ушбу талабалар ўқишни битирганларидан сўнг Ўзбекистонда 3 йил давомида ишлаб беришлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил 89 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси ОЎЮларига ҳужжат топширган.