Главная » 2013 » Aprel » 29 » Россияда туғилган фуқароларга янги талаблар жорий қилинди
01:37
Россияда туғилган фуқароларга янги талаблар жорий қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлимларида Россияда туғилган шахсларга биометрик паспорт беришнинг янги тартиби ўрнатилди.
Бу ҳақда "Новий век" газетаси хабар беради. "Янги тартибга мувофиқ аввалги паспортини янгисига алмаштираётган Ўзбекистон фуқароси Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Элчихонаси консуллик идорасидан Россия фуқаролигини олиш учун консулликка мурожаат этмагани ҳақида маълумотнома олиб келиши зарур", - деб ёзади айрим интернет нашрларига таянган газета.
"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлимларида жорий этилган янги тартиб ўз вақтида Россия паспортини олган, бироқ Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган фуқароларни аниқлашга қаратилган бўлиши мумкин. Зеро, Ўзбекистонда бир вақтда икки давлат фуқароси бўлиш қонун билан тақиқланган", - дейилади хабарда.
Риа Новостининг Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб хабар беришича, элчихона консуллиги томонидан ҳақиқатдан ҳам мурожаат қилганларга ана шундай маълумотнома берилаётган экан.