Айни дамда Россия Федерациясида 2,6 миллион Ўзбекистон фуқароси мавжуд. Бу ҳақда 26 декабр куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича,ўтиб бораётган йил Россия ва Ўзбекистон миграцион органлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишида катта аҳамият касб этди. Ўзбекистондан Россияга миграция қилиш масалалари доимий мониторинг қилинмоқда, ишчи гуруҳлар доирасида мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний миграциянинг олдини олишдахукуматлараро келишувларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, дея хабар беради Uzdaily.uz нашри.
“Бундан ташқари Россия федерал миграцион хизмати шу йилнинг декабридан эътиборан ўзининг расмий сайтидаги “Ахборот хизматлари” бўлимида (“Информационные сервисы”) Россия Федерацияси ҳудудигачет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни киритмаслик учун асосларни текшириш имкони яратди”, -таъкидлади Тюрденев.
Элчининг айтишича, Россия федерал миграцион хизматининг маълумотларига кўра, ноябр ҳолатига Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқаролари сони қарийб 2,6 миллионни ташкил қилган.