Статистика |
Hozirda saytda: 36 Mexmonlar: 36 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 24 » Россия аҳолиси сони муҳожирлар ҳисобига кўпайди
14:25 Россия аҳолиси сони муҳожирлар ҳисобига кўпайди |
Россия аҳолиси сони 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 143,3 миллион кишини ташкил этган. Бу ҳақда, Россия федерал статистика хизмати ҳисоботига асосланиб, «Лента.Ру» хабар бермоқда.
2012 йил давомида Россияда доимий истиқомат қилувчи аҳоли сони 292,4 минг кишига кўпайган. Ушбу ўсиш, асосан меҳнат муҳожирлари ҳисобига қайд этилиб, бу аҳолининг табиий камайиши кўрсаткичларини қоплаб кетган – 2012 йилда Россияда 1,896 миллион киши туғилгани ҳолда, вафот этганлар сони кўпроқ бўлган – 1,898 миллион киши.
Таққослаш учун, 2011 йилда Россия аҳолисининг табиий камайиши кўрсаткичи 129 минг киши қисқариб, бу 1992 йилдан бери энг паст кўрсаткичга айланган эди.
Муҳожирлар Россия аҳолисининг табиий камайиши ўрнини тўлдираётгани ҳақида Росстат 2012 йилнинг июнидаёқ хабар берган эди. Ўшанда, дастлабки беш ойлик маълумотларига кўра, мамлакатга келувчилар сони табиий камайишга нисбатан 86 фоизга кўпроқ чиққанди.
Россия федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, 2012 йилнинг октябрь ҳолати бўйича Россияда уч миллион беш миллион нафаргача ноқонуний муҳожирлар бор. Идора ҳисоб-китоблари бўйича, ҳар йили Россияга 10-12 миллион нафар хорижликлар келишади ва уларнинг камида 70 фоизини МДҲ мамлакалатлари фуқаролари ташкил этади. Manba:gazeta.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 757 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|