Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз таътилидан жуда мамнун эканини билдирди, дея хабар беради Испан матбуоти.
Таътилининг катта қисмини футболчи Таиландда ўтказди. "Мен Таиландда 12 кун бўлдим ва кўплаб таасуротлар олдим. У ернинг об-ҳавоси ажойиб, овқатлари бўлса – жуда ширин. Одамлар ҳам мени яхши кутиб олишди. Шу сабаб бу давлатда хордиқ чиқарганимдан мамнунман", — дейди Роналду.
Футболчи келаси мавсум "Реал" таркибида кўплаб ғалабаларга ва совринларга эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини ҳам қўшиб қўйди.