Главная » 2013»May»9 » Роналду 200-голини, "Реал" эса 1000-ғалабасини нишонлади
23:59
Роналду 200-голини, "Реал" эса 1000-ғалабасини нишонлади
«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг «Малага»га қарши кечган ўйинда 26-дақиқада тўп киритди. Ушбу гол португалиялик футбочи учун «қироллик клуби» сафидаги 200-голига айланди. Бу натижага эришиш учун, унга 197 та ўйин керак бўлди. Бу эса клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
Қўшиб ўтиш жоиз, ушбу мавсумда футболчи рақиб дарвозасини 54 маротаба ишғол этди. Ҳозирда у «Реал» тарихи давомидаги энг яхши тўпурарлар руйҳатида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Мадрид клуби сафида Криштиану Роналду тўртинчи мавсумини ўтказмоқда: 2009/10-йилги мавсумда у 33 гол киритган, 2010/11-йилги мавсумда 52 та гол, 2011/12-йилги мавсумда эса 60 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Ўз навбатида Мадриднинг "Реал" клуби ҳам айнан "Малага" 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратилган ўйиндан кейин Испания чемпионатида ўз майдонидаги 1000-ғалабасини нишонлади.
"Қироллик клуби" бу натижага биринчи бўлиб эришди. Клуб 82 йилдан буён примерода иштирок этиб келади ва ўз уйида 1000 бора ғалаба қозонган, 188 марта дуранг ўйнаган ва 116 ўйинда мағлубиятга учраган.
Бу борада "Барселона" клуби 984 та ғалаба қайд этган. "Атлетик"да 823 та, "Валенсия"да 807 та ва "Атлетико"да 789 та ғалаба бор.