Football Italia нашрининг хабарига кўра, "Милан"нинг бразилиялик ҳужумчиси Робинью бугун бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Шифокорларнинг олдинги ташҳисига кўра футболчи бугун майдонга тушиши керак эди, аммо Робиньюнинг жароҳати ҳали буткул тузалгани йўқ.
Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалида охирги икки жуфтлик дастлабки учрашувларни ўтказишади. Италия «Милан» «Барселона»ни қабул қилса, «Шальке 04» Туркияда «Галатасарой» меҳмони бўлади. Ҳар икала баҳс ҳам тунгги соат 00:45 да бошланади. СПОРТ телеканали «Милан» - «Барселоан» учрашувини жонли равишда эфирга узатади. Соат 03:00 дан бошлаб иккинчи ўйин ёзиб олинган ҳолда эфир юзини кўради. «Милан» Италия А сериясида 7 ўйиндан буён умуман мағлуб бўлмаяпти. «Сан Сиро»да ўтказган охирги учта ўйинда ғалаба қозонди. «Россонерилар» ўтган мавсум Чемпионлар лигасида «Барселона»га қарши 4 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинларда икки марта дуранг қайд этилган ва иккита учрашувда испанияликлар зафар қучишган. «Милан»нинг Испания клубларига қарши ўз майдонида қайд этган натижалари қуйидагича: 16 ғалаба, 6 дуранг, 6 мағлубият «Каталонияликлар» «Милан»га қарши ўтказган охирги 8 та ўйинда мағлуб бўлишмаяпти. Клубнинг Италияда қайд этган натижалари қуйидагича: 6 ғалаба, 7 дуранг, 5 мағлубият МИЛАН (ИТАЛИЯ) – БАРСЕЛОНА (ИСПАНИЯ) 20 февраль. Милан. "Жузеппе Меацца". Ҳакам - Крэйг Томсон (Шотландия). Тахминий таркиблар: «Милан»: Кристиан Аббьяти, Иньяцио Абате, Кристиан Сапата, Филипп Мексес, Кевин Констант, Массимо Амброзини, Антонио Ночерино, Риккардо Монтоливо, Кевин-Принс Боатенг, Жампаоло Паццини, Стефан Эль-Шаарави «Барселона» : Виктор Вальдес, Даниэл Алвес, Херард Пике, Карлес Пуйоль, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Хави, Сеск Фабрегас, Педро, Андрес Иньеста, Лионель Месси ГАЛАТАСАРОЙ (ТУРКИЯ) - ШАЛЬКЕ 04 (ГЕРМАНИЯ) 20 февраль. Истамбул. "Али Сами Йен" стадиони. Ҳакам - Уильям Коллам (Шотландия). Тахминий таркиблар: «Галатасарой» : Фернандо Муслера, Эммануэль Эбуе, Дани Нункеу, Семих Кайя, Альберт Риера, Хамит Олтинтоп, Фелипе Мело, Сельчук Инан, Уэсли Снейдер, Дидье Дрогба, Бурак Йилмаз. «Шальке 04»: Ларс Уннершталь, Марко Хёгер, Бенедикт Хеведес, Жоэль Матип, Кристиан Фухс, Жермейн Жонс, Роман Нойштэдтер, Жефферсон Фарфан, Юлиан Дракслер, Мишел Бастос, Клаас-Ян Хунтелар.
|