«Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчини Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал» - «Манчестер Юнайтед» қарама- қаршилигида ҳамшаҳарларини қўллаб- қувватлашини айтиб ўтди. - Мен Мадридга бориб «МЮ»ни «Сантьягу Бернабеу»да қўлимда қизил-оқ байроқ билан қўллаб тураман, — дейди Манчини The Sun нашрига. — Англия клубига жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири қаршилик қилади. «Реал»да фантастик футболчилар йиғилган, «Юнайтед»га бу клубга қарши ўйинда жуда қийин бўлади, аммо мен барибир сэр Алекс шогирдлари томонида бўламан.