Главная » 2013 » Fevral » 4 » Роберто Карлос: «Анжи»да «Барселона» ва «Реал» билан бир сафда туриш имконияти мавжуд
21:29
Роберто Карлос: «Анжи»да «Барселона» ва «Реал» билан бир сафда туриш имконияти мавжуд
"Анжи” жамоаси директори Роберто Карлос "Эл-класико”га қандай қилиб чипта олгани ҳақида айтиб ўтди. "Ҳаммаси жуда оддий! Флорентино Переснинг ёрдамчисига қўнғироқ қилдим, у чипта топиб берди. Агар 40 ёки 50та чипта керак бўлганида ҳам ҳеч қандай муаммосиз топиб беришарди. "Реал”дагилар "Анжи”ни жуда ҳурмат қилишади. Бундай масалаларда ҳамиша ёрдам беришга тайёрлар. Мендан ҳамма ерда "Анжи” ҳақида сўрашади. Клубнинг режалари билан қизиқишади. Шу кунларда Дани Алвес, Адриано, Марсело, Кака, Карим Бензема, Месут Ўзил билан гаплашдим. Улар "Анжи” ҳақида яхши хабардорлар. Бизнинг жамоада "Реал” ва "Барселона” билан бир сафда туриш имконияти мавжуд”, - дейди Карлос.