ЛЭМПАРД ВА ЭШЛИ КОУЛ «ЧЕЛСИ»ДА ҚОЛАДИ ДЕБ УМИД ҚИЛАМАН "Челси” жамоаси бош мураббийи Роберто Ди Маттео жамоа футболчилари Фрэнк Лэмпард ва Эшли Коул ҳақида гапириб ўтди. "Футболчи билан янги шартнома имзолаш - бу клуб ва футболчи ўртасидаги иш. Мен бу борада бирор фикр билдира олмайман. Лэмпард ҳам, Коул ҳам мен уларнинг клубда қолишларини истаётганимни билишади. Улар ажойиб футболчилар. Доимо юқори савиядаги ўйин намойиш этишган. Умид қиламанки, улар клубда қолишади”, - дейди Ди Маттео.