Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » "Реал" ва "Арсенал" трансфер рекордини ўрнатишга тайёр
16:13 "Реал" ва "Арсенал" трансфер рекордини ўрнатишга тайёр |
"Реал" клуби "Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиб олмоқчи эканидан хабардорсиз. Фаол музокаралар олиб бораётган "қироллик клуби” битимни расмийлаштиришига яқин қолди. Маълумотларга кўра, "Реал” ўтган мавсумнинг энг яхши инглиз ўйинчиси учун 110 миллион евро беришга тайёр, бироқ инглизлар бор-йўғи 85 миллионни нақд олади, бундан ташқари уларга ҳимоячи Фабио Коэнтрауга бўлган ҳуқуқлар ҳам ўтади. Ушбу футболчи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирча мазкур трансфернинг расмий тасдиғи йўқ, бироқ Бэйлнинг ўзи "Тоттенхэм”да ўйнашга хоҳиши йўқ кўринади.
Бунинг устига гўёки жароҳати туфайли Англия чемпионатида "Кристалл Пэлес”га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбормоқчи. Агар Бэйл "Реал”га ўтса, "қироллик клуби” ўзининг 2009 йилдаги рекордини ортда қолдиради. Эслатиб ўтамиз, ўшанда мадридликлар Криштиану Роналду учун 93,4 миллион евро тўлаганди.
Бошқа бир рекордни Англияда "Арсенал” жамоаси ўрнатмоқчи. "Канонирлар” "Ливерпуль” клубининг форварди Луис Суаресни сотиб олиш бўйича навбатдаги таклифни тайёрламоқда. Бу сафар Арсен Венгер лондонликлар раҳбарини жанубий америкалик футболчи учун 51 миллион фунт стерлинг беришга кўндирди. Олдинги таклиф 40 миллионни ташкил этганди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 499 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|