Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Шальке" жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Мадридликлар таркибида Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналдулар иккитадан гол киритганлар. Гельзенкирхенликлардан эса фақат Клаас Ян Хунтелаар учрашувнинг сўнгги дақиқасида биттагина жавоб тўпи киритишга муваффақ бўлди.
Жамоалар икки ҳафтадан сўнг Мадридда жавоб учрашуви ўтказадилар. Аммо бу учрашув кўпгина жиҳатдан фақат расмий аҳамиятгагина эга бўлиши кутиляпти.
"Реал" деярли кейинги босқичга чиқиш вазифасини бажариб бўлди.
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал Шальке-04 Германия – Реал Мадрид Испания 1:6 (0:2, 1:4) Голлар: 0:1 – 13 Бензема, 0:2 – 21 Бэйл, 0:3 – 52 Роналду, 0:4 – 57 Бензема, 0:5 – 69 Бэйл, 0:6 – 89 Роналду, 1:6 – 90 Хунтелар. Шальке-04 – Фэрманн, Хеведес, Матип, Ф. Сантана, Колашинац (Фукс, 76), К. Боатенг (Горетцка, 59), Нойштедтер, Фарфан (Обаси, 72), Макс Майер, Дракслер, Хунтелар. Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо (Ильярраменди, 73), Модрич, Ди Мария (Иско, 68), Бэйл (Хесе, 80), Бензема, Роналду. Огоҳлантиришлар: Ди Мария (29), Хеведес (62), Хунтелар (72).
|