Моуринью: Ўйин қандай натижа билан тугашини ким билади? Бу бир миллион долларлик савол
Европа матбуоти "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган учрашув олдидан айтаётан сўзларидан иқтибослар келтирмоқда. Мана шулардан биттаси: "Бу ўйин қандай натижа билан тугайди? Ким билади? Бу бир миллион долларлик саволдир. Бугун бутун дунё "Манчестер Юнайтед" - "Реал" учрашувни кўриш учун тўхтайди".
Робин ван Перси: «Реал»га қарши ўйин олдидан «МЮ»да ажойиб ички муҳит ҳукмрон "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Робин ван Перси "Реал"га қарши кечадиган ЕЧЛ плей-офф жавоб учрашуви олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига қараганда, бош мураббий Алекс Фергюсон футболчиларни руҳлантираётган экан. "Бизда "Реал"га қарши ўйин олдидан ажойиб ички муҳит ҳукмрон. Ҳеч ким босим остида қолаётгани йўқ. Машғулотларда бир-биримиз билан ҳазиллашяпмиз ва аския қиляпмиз. Барчаси Фергюсоннинг иши. У футболчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсата оляпти", - дейди ван Перси.
Месут Ўзил: Барселонада ғалаба қозондик - Манчестерда ҳам шу ишни уддалай оламиз "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед" клубига қарши кечадиган учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди. "Кучли рақибларга қарши ўйнашни ёқтираман. Бундай ўйинларни ҳеч ким ўтказиб юбормайди ва ҳамманинг диққат марказида бўласиз. Бу жуда кучли жамоага қарши ажойиб ўйин бўлади. Биринчи ўйин бизнинг ҳам нималарга қодир эканимизни кўрсатди. Биз "МЮ"ни жуда ҳурмат қиламиз, аммо ўзимизнинг футболимизни намойиш эта олсак, исталган жамоани мағлуб этишимиз мумкин. "Барселона"да ғалаба қозона олган жамоа, "Манчестер"да ҳам шу ишни уддалай олади", дейди Ўзил.
Алекс Фергюсон: “Биз Роналдудан қўрқмаслигимиз керак” “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон Чемпионлар Лигаси 1/8 финали дорасида “Реал” клубига қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашувидан олдин, мадрид клубининг ярим ҳимоячиси Криштиану Роналдуга тўғрисида қуйидаги фикларни билдирди: “Роналду ажойиб ўйинчи, унинг иштирокидаги ҳеч бир ўйин омадсиз якунланмаган. Унинг жисмоний тайёргарлиги ва тезлиги юқори даражада, унинг икки оёғида ҳам бир хил ҳаракатлана олиши майдонда унга ўзига ишонган ҳолда эркин ҳаракатланишига ёрдам беради. Агар у майдонга тушадиган бўлса, рақиб жамоа албатта қийин муаммога дуч келади. Биз уни қўлимиздан келганча ёпишга уринамиз. Лекин буни амалга ошириш қийинлигини биламиз, чунки у доимий равишда юқори даражада футбол намойиш этади. Бироқ буларнинг барчасига қарамай биз ундан қўрқмаслигимиз керак. Агар биз ўйинни қўрқув билан бошласак, биз ўзимизда кучли футболчилар борлиги ҳақида унитиб қўямиз” – дейди шотландиялик мураббий. Эслатиб ўтамиз, “МЮ”-“Реал” клублари ўртасидаги учрашув бугун тунда тошкент вақти билан 00:45 бошланади.