"Реал" клуби раҳбарияти Гарет Бэйл учун "Тоттенхэм"га 45 миллион евро таклиф қилди. Мадридликлар анчадан буён ярим ҳимоячининг ўйинларини кузатиб келмоқдалар. Агар томонлар ўзаро келишувга эришиб қолсалар, футболчи Мадридга йўл олади. Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2016 йилгача давом этади. Аммо, "Қироллик клуб" Бэйлнинг тўлиқ ҳуқиқини сотиб олиши мумкин.