SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 08:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 11
Mexmonlar: 11
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 1 » Реал-Барселона ўйнади, Варан "ғалаба" қозонди
01:03
Реал-Барселона ўйнади, Варан "ғалаба" қозонди
Бугун тунда Испания Кубогининг «Реал» ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин бўлиб ўтди. Мадридда кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Мессининг тўп оширишидан кейин Фабрегас ҳисобни очишга муваффақ бўлди – 0:1. Бироқ учрашувнинг 81-дақиқасига келиб шу куни Реалнинг асосий таркибида майдонга тушиб жамоасини бир нечта бор голлардан қутқариб қолган Рафаэль Варан ҳимоячи бўлишига қарамай жавоб голини киритишнинг ҳам уддасидан чиқди. У боши билан тўпни Пинто қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа жамоалар дуранг натижага имзо чекадиган бўлишди. Жавоб учрашуви 27 февраль куни «Камп Ноу»да ўтказилади.

Ўйиндан кейин фтуболчилар учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди:

Хави: "Менимча, натижа ёмон эмас, аммо биз ундан кўпроғига муносиб эдик. Яна гол уришимиз мумкин эди. Жавоб учрашуви ҳам шунга ўхшаган бўлади. Тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. "Реал" бизнинг тўп йўқотишларимиз эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Биз майдонда энг яхши жамоа бўлдик, аммо рақибни кечирдик. Голга келадиган бўлсак, у ҳакамнинг хатоси эвазига бўлди. Криштиану Роналду эса сариқ карточкага тортадиган қўполлик қилганди. Ўйиндан менда тушунарсиз ҳиссиётлар қолди. Ғалаба учун бизга голлар етишмаяпти".

Даниэл Алвес: "Менинг жамоам ажойиб ўйин намойиш қилди, аммо афсуски ғалабага эриша олмадик. Ҳаммасидан ҳам ирқчиларнинг борлиги хафа қилади. Баъзи жойларда ҳамон ирқчилар борлиги жуда ачинарли. Аммо ўзимнинг ҳолатимдан бахтлиман ва мухлисларимизнинг борлигидан жуда хурсандман".

Рафаэль Варан: "Бу ўйинни мен ҳеч қачон унутмайман. Бу шунчаки болаликдаги орзудир. Мен ўзимнинг иштирокимдан ва жамоамнинг ўйинидан қониқдим. 1:1 унчалик яхши натижа эмас, аммо энди савол очиқлигича қолади".

Manba: Darakchi.uz
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 455 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Zoha01.02.2013 01:57
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz