Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес ташкиллаштирган матбуот-анжуманида жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо шу мавсум якунига етгач жамоани тарк этишини тасдиқлади.
«Биз муносабатларга мавсум якунида ойдинлик киритиб олишга келишган эдик, у кетишни истади. Жамоа унинг қўл остида уч йил ичида фақат ўсди, Жозега кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан» - дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» клуби бош мураббийлигига асосий номзод ПСЖ мураббийи Карло Анчелотти дея эътироф этилмоқда.