SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 19:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 12 » Рани, Санжай ва Айшвария ўртасида нима содир бўлди? Болливуд янгиликлари
15:52
Рани, Санжай ва Айшвария ўртасида нима содир бўлди? Болливуд янгиликлари
Санжай Лила Бхансали тор доирада уюштирган кечаси учун махсус меҳмон сифатида Айшвария Райни таклиф қилган эди....



Каран ва Акшай – битта лойиҳада!
Болливуднинг энг машҳур режиссёри Каран Жоҳар ва энг машҳур актёри Акшай Кумарнинг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳақидаги маълумотлар кўпчилик учун кутилмаган ҳодиса бўлди...
Бу икки ижодкор бугунги кунга қадар фақатгина тадбирларда, шоу ва теледастурларда учрашишар эди. Эндиликда Каран ва Акшай битта лойиҳада ишлашни режалаштиришмоқда. Мадхур Бхандакарнинг маълумотига кўра, уларнинг ҳамкорликда суратга олиниши мўлжалланаётган фильмининг ишчи номи "Gutka”. Каран ва Акшай продюссерлигидаги ушбу фильм "Муҳаббат тарихи” фильмининг режиссёри Пунит Малхотра томонидан ёзилади ва суратга олинади. Фильмдаги иккинчи даражали образлардан бири учун Эмраан Хашми танланган. Бош рол эса, албатта Акшай Кумарга тегишли. Янги ҳамкорларнинг режасига кўра "Gutka” 2014 йилнинг бошида томошабинларга тақдим этилади.

Абхишек отасининг изидан....
Йил аввалида режиссёр Ананд Кумар "Zila Ghariabad” фильмини якунлаши билан янги лойиҳасини бошлашини маълум қилган эди...
Айни пайтда режиссёр актёр Абхишек Баччаннинг жавобини кутяпти. "Meerut Junction” деб номланувчи янги фильмнинг сценарийси тайёр ва суратга олиниши мўлжалланаётган объектлар ҳам съёмка учун шай. Ананд "Ҳозир Абхи сценарий билан тўлиқроқ танишяпти. Ўйлайманки, унинг жавоби ижобий бўлади. Ҳар ҳолда биз ижодий гуруҳ билан фақат уни кутяпмиз”, деди.
Маълумки, Абхишек 2012 йил "танаффус” да бўлди ва катта лойиҳаларга "бош қўшмади”. Агар у Ананднинг таклифини қабул қилса, 2013 йилдаги иккинчи катта ишини бошлайди.
Шу ўринда режиссёр айнан Абхишекнинг танлаганини сабабини қуйидагича изоҳлайди. "Meerut Junction”даги Абхишек учун тақдим этилаётган образ Амитабх соҳибнинг "Kaalia” фильмидаги бош қаҳрамонидан андоза сифатида олинган. Болливудда Амитабх Баччанни фақатгина Абхишек "такрорлашига” ишонаман”.

Приянка мутлақо бошқача қиёфада!
Айни пайтда Болливуднинг биринчи рақамли актрисаси сифатида тилга олинаётган Приянка Чопра Калькуттада навбатдаги суратга тушиш ишлари билан банд...
2012 йилнинг охирида Приянка "YashRajFilms” билан имзолаган шартномасидан миннатдор эканлигини айтган эди. Айнан ўша келишув "Gunday” фильми ижодкорлари билан бирга амалга оширилган. Продюссер Адитья Чопра режиссёр Али Аббос Зафар билан бош роллар учун Приянка билан биргаликда Ранвир Сингҳ ва Аржун Капурни ҳам танланган. Айни кунларда "Gunday” фильмининг 70 фоизи суратга олиб бўлинган. Продюссер ушбу фильм премьерасини кузнинг иккинчи ойларига мўлжалламоқда.

Ранбир ва Дипука яна бирга?
Ёқимтойлик борасида Шаҳид Капурни доғда қолдирган Ранбир Капур маълум вақт ижодий танаффусда бўлди...
Йил аввалида суратга олиш майдонларида кўринмай қолган Ранбир турли хил миш-мишларни инкор этмоқда. Актёр вазиятни "Рок юлдузи” ва "Барфи” фильмларидаги мураккаб характердаги образлари уни бироз толиқтиргани боис, ишдан дам олгани билан изоҳлади.
Режиссёр Аян Мукержининг "Бу телба ёшлар” фильми Ранбирнинг танаффусдан кейинги биринчи катта иши бўлади. Ушбу лойиҳада актёр собиқ севгилиси Дипика Падукони билан бирга суратга тушади. Бу икки жуфтликни битта фильмга бирлаштириш учун АРанбиян фильм продюссери Караннинг ёрдамидан унумли фойдаланганини яширмаяпти.
Аян суратга олиш ишлари шу йилнинг 31 майидан бошланиши маълум қилди.

Айшвария Санжайдан узр сўради
Санжай Лила Бхансали тор доирада уюштирган кечаси учун махсус меҳмон сифатида Айшвария Райни таклиф қилган эди....
Аммо меҳмон режиссёрга берган ваъдасини устидан чиқа олмайди. Айшвария айнан ўша куни муҳим сабаблар билан шаҳарда бўла олмаганлиги учун Санжайдан узр сўради. Аммо актриса вазиятни изоҳламаган. Санжай унинг жавобидан сўнг зудлик билан Ранига қўнғироқ қилиб кечага таклиф этган. Рани "Зулмат” фильмидан сўнг Санжай билан яқин дўстга айланганидан ҳамма хабардор. Шу сабабли, актриса Айшвариянинг ўрнига кечанинг махсус меҳмонига айланди. Санжай Рани Мукержига ўз миннатдорчилигини ОАВ орқали билдирган. Айшварияга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирмаган.


Darakchi.uz

Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 792 | | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz