Рани Мукержининг шахсий ҳаётида айтарли шов-шувли воқеалар йўқ. Аммо ҳамиша унинг ҳаётида «муаммо”лар булган. Охирги маълумотларга караганда, у Адитья Чопра билан 2014 йилда расман никоҳдан ўтади…
— Адитья билан муносабатларингиз бундан уч йил аввал ниҳоясига етган эди шекилли?
— Тўғри, биз ўша пайтлар турмуш қуришимиз ҳақидаги гап-сўзларга нуқта қўйгандик. Аммо муносабатларимизга эмас! Қолаверса, бу бизнинг шахсий ишимиз. Агар ижодий ишлар бўлганда эди хаммасига ойдинлик киритар эдик.
— Адитьянинг аввалги оиласи ва болалари сизнинг қарорингизга қандай муносабатда?
— Албатта, бу саволга берадиган жавобим кўпчилик учун қизиқарли… Бу тақдир. Ва ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин… Адитья барча қарорларини ўйлаб кабул қилади.
— Никоҳни нима учун 2014 йилнинг январига қолдирдингиз?
— Мени ҳам, Адини ҳам ишимиз жуда кўп. Унинг зиммасида режиссёрлик, продюсерлик ишлари билан бирга раҳбарлик маъсулияти ҳам бор. Мен ҳам иккита шартнома имзолаганман. Асосий сабаб шу.
— Ижодингизда аввалгидек «портлаш» йўк?
— Кино шундай санъат-ки, хамиша сени ёниб туришингга замин яратилмайди. Баъзида тинимсиз ишлашга, баъзида тинимсиз кутишга тўғри келади… Муҳими одамлар орасида севимли бўлиш. Севимлилик учун ҳар куни янги картинада суратга тушиш ва шов-шувли воқеалар шарт эмас.