SHERLAR.BIZ Shanba, 16.10.2021, 09:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 275
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2012 » Iyul » 27 » "RAMAZON"-XANGOMALARI
11:22
"RAMAZON"-XANGOMALARI
Одам Атонинг қон гуруҳи
неча бўлган?”
2010 йилнинг сентябр ойи.
Тошкентдаги ”Жўрабек”
жомъе масжидига Таровеҳ
намозини ўқиш учун ҳар
доимгидан кўпроқ одам
йиғилган. Кўпдан бери
мусулмон биродарларни
соғинтирган Шайх Муҳаммад
Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратлари ташриф буюриши
керак. Масжид имоми
Нажмиддин қори Ҳасанов
ҳазратнинг келишига
фавқулодда тайёргарлик
кўрган.
У киши келдилар, маъруза
пайтида намозхонларнинг
фиқҳ, шариат ва бошқа турли
мавзулардаги саволларига
жавоб қайтара бошлади.
Кимдир ”Тақсир, Одам Атонинг
қон гуруҳи неча бўлган?”
деган савол ёзиб, узатибди.
Шайх ҳазратларининг бу
мазахомуз саволдан кайфияти
бузилди ва саволнинг
номаълум эгасига насиҳат
қилган бўлдилар.
Мен эса ёнимдаги шеригимга у
киши жаҳлини кўрсатиб,
чакки қилдилар, энди бу каби
саволларнинг 50 таси тушади,
дедим. Намозхонларга худо
инсоф бердими, шайх бу каби
саволларни эътиборсиз
қолдирмоқдами, билмадим,
ҳар қалай бундай саволларни
бошқа эшитмадим.
”Қори ака, Рамазонни қиш
кунларида ўтадиган қилайлик”
Ўтган йили Рамазон ойидаги
бу воқеа Тошкент шаҳар Бош
имом-хатиби Анвар қори
Турсунов бошчилик қиладиган
пойтахтдаги ”Хожа Аҳрор
Валий” жомъесида бўлган.
Намозхонлардан бири Анвар
қори аканинг ҳузурларига
кириб, ўзининг Рамазон
ҳақидаги мулоҳазасини баён
қилибди:
”Қори ака, Рамазонни қиш
кунларида ўтадиган қилайлик.
Катта домлалар билан
гаплашинг, хизматлари бўлса,
мана биз бор. Айниқса, ёзнинг
бу йилги каби иссиқларида
отахонларимиз қийналиб
кетишвотти. Қишда бўлса, ҳар
ҳолда, кунлар қисқа, бирпасда
ўтиб кетади. Шунинг иложи
борми?”
Кулишни ҳам, бу содда
одамга Рамазоннинг
даврийлигини тушунтиришни
ҳам билмаган Анвар қори бу
воқеани ним табассум билан
сўзлаб бердилар. Эҳтимол,
биродарлари заҳмини еётган
юртдошимиз узоқ йиллардан
бери планлаштириш
идораларида ишлаб, энди
ҳидоят йўлига киргандир.
”Домла, пожарнийлар қолиб
кетди...”
Тошкентдаги ”Жўрабек”
жомъесига янги имом бўлиб
келган таниқли уламо
Раҳматулло қори Обидов
Рамазонда Таровеҳ намозлари
олдидан ҳам, ортидан ҳам
ҳукуматнинг турли
структураларини адресма-
адрес дуо қиладилар. Кимдир
бу ҳолни домланинг
бағрикенглиги, кимдир анави
идораларга алоқаси борлигига
йўяди.
Масалан, кечаги Таровеҳ
олдидан у киши авало
оқилона сиёсати учун
Юртбоши, сўнг ҳукуматни дуо
қилдилар. Сўнг хавфсизликни
бир маромда ушлаб турган
Миллий хавфсизлик хизмати,
осойишталик посбони бўлган
Ички ишлар вазирлиги (ва
ҳоказо) сингари органларни
бирма-бир алқадилар.
Дуолари сўнгида йўлдаги
ҳаракатланишни тартибга
солаётган ГАИ ходимларини
ҳам ёддан чиқармадилар.
Намозхонлардан бирининг
тоқати тоқ бўлдими ёки
ҳукуматни ёмон кўрадими,
ишқилиб, ”Домла,
пожарнийлар қолиб кетди”
дея пичинг қилди. Ён-
атрофдагилар ўртасида енгил
кулгу кўтарилди.
Луқма эса домлагача етиб
бормади шекилли, домла
Таровеҳнинг хутбасини
бошлаб юбордилар. Ким
билади, домланинг қулоғи
пичингни илғаганида
пожарнийларни ҳам дуо
қилармиди ёки қори аканинг
жаҳли чиқармиди...
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1624 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 5
muslima27.07.2012 13:01
muslima27.07.2012 13:02
Bek_akan27.07.2012 13:54
LEO_UZ19.04.2013 21:44
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2021Хостинг от uCoz