SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 05:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 4 » Райан Гиггз 40 ёшигача «Манчестер Юнайтед»да ўйнашга рози бўлди
11:58
Райан Гиггз 40 ёшигача «Манчестер Юнайтед»да ўйнашга рози бўлди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Райан Гиггз жамоа билан 2014 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади. Бу ҳақда «Юнайтед»нинг расмий сайти хабар бермоқда. Шартнома якунига етган вақтда футболчи 40 ёшда бўлади (Гиггз 1973 йил 29 ноябрь куни туғилган).

Уэльслик ярим ҳимоячи билан имзоланган шартнома юзасидан ўз фикрларини билдираркан, «Юнайтед» бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон Гиггз ҳали ҳам футбол ўйнашни севишини ва бу нарса атрофдагилар учун ибрат бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

2013/2014 йилги мавсум уэльслик футболчининг фаолиятидаги 23-си бўлади. Гиггз, 1991 йилнинг 2 март куни жамоа асосий таркибида дебют қилиб, бутун фаолиятини фақат «Юнайтед» таркибида ўтказган. Ўтган давр мобайнида футболчи Манчестер клуби сафида 931 учрашувда майдонга тушиб, 168та гол уришга муваффақ бўлган.

Гиггз «Манчестер Юнайтед» сафида 12 марта Англия Премьер-Лигасида, тўрт мартадан Англия Кубоги ва Лигаси Кубоги мусобақаларида ғолиб чиққан. 1999 ва 2008 йилларда футболчи жамоаси билан бирга Европа Чемпионлар лигасида зафар қучган.

Жорий мавсумда Гиггз жамоа сафида барча мусобақаларда жами 19 учрашувда майдонга тушиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 324 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz