SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 10:09
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 14
Mexmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 15 » Райҳон аввал ўзи фарзандли бўлиб, кейин бола асраб олади
00:05
Райҳон аввал ўзи фарзандли бўлиб, кейин бола асраб олади
Райҳон. У ўз орзу- умидларига тинимсиз меҳнат, интилиш, ички куч-ғайрати билан етишмоқда. Ютуқлар, мағлубиятлар, қувончга тўла онлар, дардли кунлар... Ҳаммасини табассум билан қарши олди. Ҳатто унинг ўтган йилги яккахон концерти волидаи муҳтарамасининг сўнгги видолашув кунларига тўғри келса-да, бўғзига дарду алам тиқилган бўлса-да, ичига ютди. Ичини тирнаётган "ғамлар лашкари билан кечган жанг”да сабрли бўлди, кўзида, юзида кулги билан куйлади, саҳналаштирилгани каби ёниб рақсга тушди. Концертнинг охирги куни эса оиланинг чинори қулади... Нозиккина, қалби тез жароҳатланадиган қизнинг ҳолини тасаввур қилинг! У ўзини йўқотгани йўқ. Яратган энг оғир синовлардан сўнг, Райҳонга энг бахтли онларни юборгандек... Тасодифий учрашув, тасодифий муҳаббат! Бу севги учқуни шу қадар оловландики, хонанда ёниб куйлаб, фазодан бергин дея сўраган муҳаббат, интервьюларда бот-бот айтгани — орзу қилган шаҳзодасига етди. Куёв ҳам санъат оламида. Демакки, рафиқасининг қалбини, сўзини, ўзини тушунади ва фаолиятда ҳамжиҳат бўлиб уни қўллаб-қувватлайди. Райҳон 2013 йилги концертини волидаи муҳтарамасининг ёрқин хотирасига бағишлади. "Даракчи” газетаси учун тақдим этган эксклюзив интервьюсида у ўз қалбини очди. — "Қани” ажойиб клип. Ғоя сизникими? — Ижодий гуруҳдаги ҳар бир инсон ўз ғоясини қўшди. Бахт, орзу ҳақидаги бу клипда дўстларим мени қўллаб- қувватлаганидан хурсандман. — Сўнгги пайтда нега профессионал шоирларга мурожаат этмаяпсиз? — Нега энди? Бобур Умаров анча тажрибали шоир. — Сиз шундай ўйлайсизми? Шеърий тўпламлар ёзиб, халқнинг орасига шоир сифатида кириб борганларни назарда тутгандим... — Тўғри, мен гоҳида битта қаламкашга боғланиб қоламан. Бошқа ҳамкасбларим турли шоирларга мурожаат этиб, тўғри қилишади. Умуман олганда, "Қани” шеърини мухлисларимдан бири ёзган. Санъаткор борки, мухлислар учун ижод қилади. Мухлисларим кўп шеърлар юборишади. Барча шеърларни қўшиқ қилишнинг эса иложи йўқ. — Тўйдан кейин принцинларингиз ўзгардими? — Принципларни ўзгартириб бўлмайди. Турмуш ўртоғим билан боғлиқ муносабатларимни айтсам, вақти келса, ён бераман. Рафиқа сифатида оилада иккинчи ўринни эгаллайман. — Турмуш ўртоғингиз ишлайдими? — Ижод учун у фақат шанба ва якшанба кунларини ажратади. Қолган кунлари бошқа иши бор! — Йигитали клипларда кўрингач, қизларнинг ёқимтойига айлангани рост. Сизга уйлангач, эса янада машҳур бўлиб кетди. Уни безовта қиладиган мухлисаларга муносабатингиз? — Ҳа, унинг мухлислари етарли даражада. Кўплари яхши тилаклар билдиришади. Айримлари билан боғлиқ бир-икки воқеалар жуда ёмон таъсир этди. "Фанат” ва "фанатизм” ўртасида фарқ бор. Унинг уйланганини билишса-да, айрим қизлар телефон қилиб яқинроқ танишишни таклиф этишади. Тунда ёки эрта тонгда бўлган бир-икки қўнғироқлардан ҳайратда қоламан. Бундай ҳаракатларидан уларнинг айримлари ибо, ҳаё, уятни эсидан чиқариб юбордимикан деган хулосага келдим. — Сўнгги пайтда санъатда яхши қўшиқлар деярли яратилмаяпти. Тарбиявий, оғир тош босадиган мавзудагилари эса унут бўлаётгандек... — Нега энди?! Озодбек Назарбеков, Манзура, Сардор Раҳимхон, Нилуфар Усмоноваларнинг сўнгги қўшиқлари менга жуда ёқди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг сўнгги икки йил ичидаги барча қўшиғи деярли хит. Шаҳзоданинг "Қўллар тепага”, Муниса Ризаеванинг "Дайди” қўшиғи, Пилигримнинг "Дилим” қўшиқлари ҳам чакки эмас. — Мунисанинг "Секин- аста” қўшиғи "Дайди”га қараганда кўпроқ оммалашди. — Бу қўшиқ менга у қадар ёқмади. Клипи агрессивроқ чиққан. — Юлдузлик касалига чалиниб, халқнинг кўнглини қолдираётган ёш хонандаларга санъаткор сифатида қандай маслаҳат берасиз? — Албатта, ҳар бир таниқли санъаткор аслида бундай даврни бошидан кечирган. Ҳеч ким бўлмасдан туриб, бирдан кўтарилиб қолсанг, "касалик”ка чалинишинг муқаррар. Санъатнинг ўнқир- чўнқирларидан ўтиб, секин-асталик билан муваффақиятларга эришган санъаткор ҳар бир лаҳзанинг қадрига етади. — Сўнгги пайтда хориж мусиқасида Адел кўзга кўриниб қолди. Сизнингча, Марказий Осиёда ким шу каби порлаб чиқди? — Юлдуз Усмонова, "Ялла” ҳамиша севимли. Янги истеъдодлардан Мунисани айтишим мумкин. Икки йил ичида у кутилмаган машҳурликка эришгани рост. — "Ижрочилар ва муаллифлар Гильдияси” ижодкорларга қай даражада кўмак беряпти? — Россиялик Руслана "Ёдингдами?” қўшиғимни рус тилига ўгириб куйлаганидан хабарингиз бор. Россия Гильдиясига мурожаат қилишганида, улар адвокат олишимизни ва исбот этишимизни сўради. Мураккаб жараён — суд, далиллар, исботлар, пул сарфлаб вақт ўтказишни лозим топмадик. Гильдиямиз ижодкорларни ҳимоя қилишга уринаётгани қувонарли. Қозоқ қўшиқчиси Сиви ўғирлаб олган қилган "Бака банг” клипини интернетдан олдириб ташладик. Гильдия ўз кучига эга бўлиб боряпти. — Бир интервьюда фарзанд асраб олиш учун "Меҳрибонлик уйи”га борганингизни айтгандингиз. Турмуш ўртоғингиз бўлмагани сабабли, рад жавобини олгандингиз. Мана, энди оилангиз бор. Фарзанд асраб олиш, нафақат оилани бутун қилиш, балки катта савоб ҳам... — Очиғи, турмуш ўртоғим билан бу ҳақда тўйдан олдин гаплашгандик. Янги йил арафасида бир "Меҳрибонлик уйи”га байрам муносабати билан ташриф буюрдик. Кейин шундай хулосага келдик — аввал ўз фарзандимиз бўлиши лозим. Фарзанд кўргач, уни икки ёшгача етказиб, кейин фарзанд асраб олиш ҳақида ўйласак, мақсадга мувофиқ бўлади. — Бу ҳаётнинг дарди ҳам, қувончи ҳам бор. Гоҳо дўст йўқотасиз, гоҳо душман топасиз. Сиз яхши ва ёмонни қандай ажратасиз? — Ростини айтаман, инсонларни ажрата олмайман. Шунинг учунми, бу борада кўп адашаман. Ҳаммани бир кўришда яхши инсон деб ҳисоблайман. Бироқ, вақт ўтган сари унинг асл юзи кўринади. Мана ҳозирги кунгача, шоу бизнесда энг яқин деб билган инсонларимдан тўрттаси менга хиёнат қилди. Шоуга тааллуқли бўлмаган дўстларим оғир ва хуш кунларимда ҳамиша ёнимда! Улар учун мен ҳам барчасига тайёрман. — Кечиримлимисиз? — Кечиримли бўлимишиз керак. Бировни муҳокама қиладиган ёлғиз Яратганнинг ўзи. Кечираман-у, барибир юрагимдаги чандиқ унутишга халал беради. — Шундай пайтда сизни нима хотиржам қилади? — У инсонни ёддан чиқараман. Чунки, муносабатларга аниқлик киритиш, вазиятни ойдинлаштириш, далил излаш фойда бермайди. Ортга назар ташласам, кечаги садоқатсиз инсонларга бугун яна имкон берсам, адашаман. Бир марта ёмонлик қилган иккинчисига ҳам қодир! — Сўнгги пайтда ўз ниқобини ечган яқин дўстларингиз бўлдими? — Ҳа. Исмини айтишим шарт эмас. Бу ҳақиқатнинг тасодифан очилиши эди. Жуда ёқимсиз ҳолат. У самимий деб ўйлаган дугонам эди. Орқадан айтган гапларини эшитиб, ҳайратдан ёқа ушладим. Бегона гапирса, шунчаки қўл силтаб қўярдим, яқин, ишонганим шундай қилгани эса унинг асл қиёфасини очиб берди. — Қайси тилларни ўргангингиз келади? — Ўзбек тилини! Ҳаракат қиляпман. Гапларини осон тушунаман. Мураккаб жумлалар, адабий сўзларнинг мағзини чақиб олишим мушкул (кулади). Вақти келиб, ҳаммасини тушунишимга ишонаман. Инглиз тилини ривожлантиришим керак. Чунки ижодини кузатадиган хонандаларим асосан инглиз тилида куйлашади. — Концертингиз февралдан апрелга кўчди... — Мухлисларим ҳар доим февралнинг совуғини енгишарди. Ўтган йили ҳатто -20 даража совуқ бўлишига қарамасдан концертга кириш учун навбатда туришларини эшитиб, кайфиятим бузилганди. Қаҳратонда ўтган концертларимга байрамона руҳ бериш жуда мушкул кечган. Шу сабаб, яккахон дастуримни баҳор ойида ўтказишга аҳд қилдим. — Бундан буёғига апрелда концерт берасизми? — "Истиқлол” санъат саройида бирон бўш куннинг ўзи йўқ. Аслида октябр ойида концерт беришни режалаштиргандик. Афсус, бўш кун топилмади! Озодбек Назарбековдан кейин 6 кун вақт ажратилди. Бироқ, бир кунни фақат репетицияга ажратганмиз. Мухлисларим олдида хато қилишга ҳақим йўқ. — Концертингизни "Ойижон” деб номладингиз. Бу Тамара Шокированинг орзуси эдими? — Ҳа. Интернетда "бу мотамми?” деган саволлар ҳам бўлди. Айрим одамлар мотам ва бағишловни тушунмаслигига ачинаман. Яна айримлар "ит ҳурар, карвон ўтар” деган иборамни хато талқин қилишиб, "мухлисларини итга қиёслабди”, дейишди. Мен мухлисларим учун ижод қиламан ва уларсиз ҳеч ким эмаслигимни яхши англайман. Онажоним ўтган йили концерт беришимни истамаганди. Менимча, улар бу дунёни тарк этишларини сезган. Ўтганидан кейин унинг хотирасига бағишлаб, концерт беришимни васият қилганди. Ким нима дейишидан қатъи назар, онамнинг илтимосини бажариш мен учун ҳам фарз, ҳам қарз. У киши васият қилмаганида ҳам концертимни барибир онам ёдига бағишлардим. Менинг дардимни онасини йўқотганлар кўпроқ тушунади. Жасур ҲАМРОЕВ суҳбатлашди
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 730 | | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz