SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 15:48
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 6 » Рафиқамни эътиборли бўлишга ўргатганим
23:40
Рафиқамни эътиборли бўлишга ўргатганим
Шу десанглар, аёлим бошқаларнинг хотинидан тубдан фарқ қилади. Уйимиздаги энг кичик деталлдан маҳаллада бўлаётган шов-шувли воқеаларгача бефарқ. Қўлига турфа рангдаги ипларни олиб, телевизорнинг қаршисида ўтиради-да, тўқишга тушади. Тўқигани-тўқиган. Дунёда нима бўлаяпти, майли, қизиқмасин, аммо менга, уйга озгина эътибор қилмаса бўлмайдиган аҳволга келдик. Келинг, ҳаммасини бир бошдан сўзлаб берай…

Бир куни ойнаи жаҳон қаршисида ўтирсак, «Дадаси, телевизорнинг тепасида, деворда осилиб турган соатни қачон сотиб олдингиз?» дейди. Жон-поним чиқиб кетди. «Барака топгур, сен бу уйда етти йилда бери яшайсан. Бу соатни эса уч йил аввал опам совға қилганди-ку туғилган кунимга», дедим. «Ҳа-а-а-а», деб қўйди маънодор қилиб. Эртаси куни эса ишхонада шарманда бўлдим. Костюмимнинг чўнтагининг ички тарафи йиртилиб кетганига икки ойдан ошиб қолди. Атай, хотинимга «тикиб қўй» демадим. Ўзи қўли гул чевар. Беэътиборлиги сабаб эрининг кийим-кечагига назар солмайди. Шунинг учун қачон ўзидан билиб қиларкан, деб индамай юрдим. Хотимнинг чўнтагимни тикиб қўйганига умид қилдимми ё ўзимнинг ҳам эсимдан кўтарилдими, йўлакда биров билан қўнғироқлашиб, сўнг қўл телефонимни йиртиқ чўнтакка солиб юбордим. Бир нарса тарақ этиб ерга тушгач, бошим деворга урилди. Бу хотинни тарбияламаса бўлмайди![www.JPG.uz-saytdan olindi]

Биринчи макр

Хотинимнинг антиқа одати бор. Эски-туски нарсалардан кўнгил узолмайди. Минг йиллик пайпоқлар, йиртилиб адо бўлган кўйлаклар ҳам шкафимизга ўзгача «кўрк» бериб туради. Бир ўқ билан икки қуённи уриш операциясини ўйлаб топдим. Агар ишим ўхшаса, ҳам эски-тускилардан қутуламан, ҳам кийим-кечакка, уйдаги айрим буюмлару пардаларга унинг эътиборини тортаман. Якшанба куни атай пардаларни жойидан олдим, шкафнинг ичини бўшатишга тушдим. Ҳайрон бўлган хотинимга:

— Сешанба куни акам билан келинойим меҳмонга келишмоқчи. Шунга пардаларни ювдиришга берамиз. Мана бу шкафни ҳам алмаштирамиз. Каттароғини оламиз. Ичи нарсага тўлиб кетибди. Кейин бугун бозорга тушмоқчиман. Кийим-кечак олмасам бўлмайди, тузук нарсам қолмабди, — дедим. Хотиним фақат битта ва кутилган саволни берди:

— Пулни қаердан оласиз? Кечагина «Пальто олишим керак», десам, «Байрамда харажат кўпайиб кетди, пулим йўқ», дедингиз-ку!

— Пулми? Топдим. Ўртоғим Абдусаттордан қарз олдим. Энди хотин, уйга меҳмон келаяпти, келинойим жуда синчков, биласан. Сал доғ теккан пардаларни кўриб, катта гап қилмасин. Сенда эса вақт йўқ. Пардаларни ювдирсанг, яхши экан. Ўзлари келиб, чиройли қилиб илиб беришаркан. Тўғри, пули сал қимматроқ экан-ку, лекин арзийди.

Ўйлаб топилган нархни эшитган хотиним бирдан пардаларни ювишга тушиб кетди. Ўзи эплармиш, шунга шунча пул сарфлаш керакмасмиш. Шкаф харид қилиш масаласига ҳам нуқта қўйилди. Кўрпамизга қараб оёқ узатарканмиз. «Унда ортиқча нарсаларни олиб чиқиб ташлайман», деб саксон фоиз кераксиз кийимларни мўлжаллаётгандим, дарров ўзи бирма-бир кўздан кечира бошлади. Ва кўрсаткични анча қисқартириб, кийишга яроқли, аммо эътибор талаб нарсалар устида иш бошлаб юборди. Хотинимга уйланишимдан олдин ойим «Чевар қиз экан. Кўйлагинг тугмасиз юрмайди. Керак бўлса, бўйинбоғдан кўйлак тикиб берармиш», деб бир лоф айтганди. Шу лоф ҳақиқатга айланади-ёв. Уйимизга файз, кийимларимга ҳам «жон» кирди. Акам билан келинойимни эса ҳақиқатда меҳмонга таклиф қилдим. Бироқ бир иш зараримга ишлади-да, Абдусаттор «қарзга берган пулига» пальто олиб берадиган бўлдим. Энди ростдан ҳам Абдусаттордан қарз кўтаришим керак, шекилли.

Иккинчи макр

Бировларнинг хотинлари нафақат ўзининг эрига, бошқаларникига ҳам эътиборли бўлади. Ёмон хаёлга борманг, тўғри маънода. Кимнинг эри қанча пул топади, кимнинг эри бугун уйига нима кўтариб келади, дегандек. «Одамларнинг эрлари палон-палондай қилади», деб бир соат бошқалар билан таққослашади. Бизники эса менга ҳам эътибор қаратмайди. Ишдан келсам, ё эшикни эринибгина очиб, қўлимдаги сумкаларни олиб ошхонага йўл олади, ё болаларга буюради бу ишни. Мен ҳам чарчаб келганимда рафиқам юзида табассум билан «Яхши келдингизми, дадажониси? Чарчаб қолмадингизми?» дейишини истайман. Ишдан қовоғингиздан қор ёғилиб келасизми, оғзингиз қулоғингизда бўлибми, фарқи йўқ! «Келдингизми?» (Келмай ҳам қаёққа борардингиз, дегандай эшитилади бу гапи) дейишдан нарига ўтмайди. Балким ўзим уни ишимга, аҳволимга қизиқтиришим керакдир-а? Бугун бориб худди шундай қиламан дедим. Йўл бўйи тиқилинч автобусда хотиним билан бўлиб ўтажак диалогни хаёлимда такрорладим.

Қўнғироқ тугмасини босаман. Эшик очилади.

Хотиним: — Келдингизми?

Мен: — Ҳа, бир амаллаб…

Хотиним: — … (Нега бир амаллаб деган саволни бермайди, бу аниқ!)

Мен: — Ишхонада йиғилиш роса чўзилди. Бир томондан қорин таталаб кетган. Йиғилиш тугагунча, хотиним нима овқат қилдикан деб ўтирдим. Яхшиям, бахтимизга, омон бўлгур котибам бор экан (алоҳида урғу бериб), қаҳва дамлаб келиб, ширинлик билан сийлади. Йиғилиш қатнашчилари раҳмат айтиб, мақтаб қолишди. Жуда раҳбарига эътиборли котибангиз бор деб (Хотиним ошхонага кириб кетса ҳам овозимни баландлатиб айтавераман).

Хотиним: — Котиба? Қанақа котиба? (Бунақа саволни бериши шак-шубҳасиз. Ахир ҳамма аёллар эрини рашк қилади-ку! Бизники ҳам зора рашк қилса…)

Мен: — Ҳа, эсингда йўқми? Туғилган кунимда келганди-ку! Қўл соатимни совға қилган-чи? (Бемалол ёлғон гапирсам бўлади, опам совға қилган, пешанасида турган соатни билмайди-ку, котибамнинг қўл соат совға қилмагани эсига тушармиди? Яна менинг оддий бўлим бошлиғи эканлигимни, менда котибанинг ўзи йўқлигини хаёлига ҳам келтирмайди)

Хотиним: — Қани, қани ўша соат? Нега мен кўрмаганман?

Мен: — Мана, ўтган йилдан бери қўлимдан туширмай тақиб юраман-ку!

У ёғини эса эшик очилгач биламиз. Эшик очилди. Ҳар доимги савол берилди. Диалог ҳам мен тузганимдек бўлди. Фақат соатни кўриш учун олди-ю, эрталаб тополмади. Мен эса «Бировнинг совғасига ҳам шунчалик беэътибор бўладими?» деб уришиб, ишга жўнадим. Ишдан қайтгач эса бугун йиғилиш бўлган-бўлмаганига, котибам қаҳва ва ширинлик олиб кирган-кирмаганига қизиқди. Ишонасизми-йўқми, менга соат совға қилди! Буни ютуқ деса арзийди!

Учинчи макр

Ёшимиз ҳали қирқдан ошмаган. Кўнгил меҳр истайди. Ширин таом билан бирга ширин сўзлар айтилса, нур устига нур бўлади-ку. Хотиним пиширган тансиқ таомни ҳам шўрвадек шўлдиратиб ичамиз. Пазандалигига гап йўқ! Аммо овқатини реклама қилишни билмайди. «Дадажониси, сиз мантини яхши кўрасиз-ку, атай шунинг учун тайёрладим» деса ҳам бўлади-ку! Йўқ! «Ортиқча такаллуфга не ҳожат? Қорни оч бўлса, олинг-олинг шартмас», дейдими-эй, олдимга олиб келиб қўяди-да, жим ўтиради. «Манти пиширдингми? Роса яхши кўраман-да», десам ҳам «Ҳа»дан бошқасига ўтмайди. Агар радиодаги «Ҳа, йўқ» ўйинида қатнашса борми, ютиб чиқиши аникдан-да аниқ! Бир куни атай «SMS» ёздим. «Хоним афанди, кечки таомга ош буюртма қилмоқчи эдик», деб. Жавоб йўқ! «Азизим, бир қўлларингиздан ош тановвул қилмоқчи эдик». Жавоб йўқ! «Майли, майли. Ош қилиш ниятингиз йўқ бўлса, чойхонада ўртоқларим билан ошхўрлик қиламан». Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, телефоним жиринглади. Хотиним. «Сабзи пиёзни тўғраб, қовуриб, гуручни ювиб тургандим! Нима, уйга келмайсизми? Шунча ошни икки болам билан ўзим ейманми? Чойхонага борадиган бўлсангиз, нега ўзингизча ош буюртма қиласиз», деган яхшигина гап эшитиб олдим. «Ўзинг «SMS»имга жавоб ёзмаганингдан кейин», дедим. Дарров «SMS» ёзишни билмаслигини рўкач қилди. Уйга боргач, ошдан бир суқим еб, ўн марта аёлимнинг пазандалигини мақтадим. «Энди чойхонаникидек эмас-ку. Еса бўладиган», деб камтарлик қилди ошпаз хоним. «Вой, сиз тайёрлаган таомни ҳеч қайси чойхонаю ресторанда пишира олишмайди», дедим мен ҳам. Мақтовлардан эриб кетган хотиним «Олинг, дадажониси», «Ош бўлсин!», «Энди мен меҳримни бериб пиширдим-да», деди ҳатто. Кейин эса «SMS» ёзишни ўргатдим. Ҳар замон-ҳар замон «SMS»ларимга жавоб ҳам ёзиб туради. «Қачон келасиз?» «Қандай овқат егингиз келаяпти?» «Нега кечикаяпсиз? Яна йиғилишми?» дегандай кундалик «SMS»лардан кўнглим тоғдек кўтарилади.

Бу макрларни қўллаш давомида бир нарсани кашф этдим. Аёл кишининг эътиборини қозониш учун, аввало, ўзингиз унга эътибор қаратишингиз керак экан!

Уддабуррон ЭР
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 748 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz