SHERLAR.BIZ Chorshanba, 24.04.2024, 03:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 12 » Радио бошловчилар ТВ савиясини тушириб юбордими? Зайнаббегим, Акмал Мирзо ва яна бошқалар...
15:48
Радио бошловчилар ТВ савиясини тушириб юбордими? Зайнаббегим, Акмал Мирзо ва яна бошқалар...
Оммавий ахборот воситалари инсоннинг уни қабул қилиш шаклига кўра шаклланади. Газета ўқиб, радио тинглаб, телеведениени эса кўриб қабул қиламиз. Шундай экан, ОАВда фаолият юритаётган хоҳ журналист, хоҳ сухандон, хоҳ бошқа ижодкор бўлсин, ўша ОАВнинг турига мослашиб фаолият юритишга ижобий маънода мажбурдир!

Айтайлик, газетада узлуксиз мақолалар ёзган журналист телеэкранда бор кучини титрларга сафарбар эта олмайди. Аксинча тележурналист газетада шунчаки баён этиш билан кифояланмасдан, воқеа-ҳодисани матнда имкон қадар тасвирлаб беришига тўғри келади. Бугун биз тележурналист, телебошловчи, радиожурналист ва радиобошловчи ўртасидаги нозик тафовутларга тўхталмоқчимиз! Гарчи уларни микрофон бирлаштириб турса-да, ажратиб турадиган хусусиятлар ҳам талайгина!

"Ҳадеб канал номини эслатаверманг”
Ёдимда, ўн йиллар муқаддам "Ёшлар” телеканали "Янги авлод” студияси кўрсатувларидан бирига Марҳабо Мадаминова бошловчилик қиларди. Кўрсатувда иштирок этувчи болажонлар билан мулоқотга киришиши, камера олдида ўзини тутиши билан у "Ўзбегим таронаси” радиоси бошловчиси Марҳабо Мадаминовага умуман ўхшамас эди!
Бугун ҳам дастлаб ўз фаолиятини радиода бошлаб, сўнгра телевидениеда давом эттираётган ижодкорлар талайгина. Нурмуҳаммад Исроилов, Севдо Ниёзова, Зайнаббегим Юнусова, Баҳодир Мағдиев, Ботирхон Имомхўжаев, Акмал Мирзо, Сабина ("Рўзғор мактаби” кўрсатуви бошловчиси. Асл исми Фарангиз) ва бошқалар....
Уларнинг ҳар бири ўзига хос услубда эфирда кўриниш беришади. Ҳар бирида сўз бойлиги, жумлаларнинг образлилиги, мақоллар, қочирим-у киноялар, ташбеҳларнинг қўлланилиши, сўзга урғу бериши, талаффузи ва ҳиссиётларнинг уйғунлашуви турлича кечади.
Уларнинг фаолиятини кузатар экансиз, баъзи бирлари камера қаршисида ҳанузга қадар ўзлари мослашган радиодан чиқиб кета олишмаётганини, камера олдида ўзларини радио микрофони олдида тургандек тутаётганликларини кузатиш мумкин.

Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун мисол келтирамиз. "Орият доно” радиоси бошловчиси Акмал Мирзо муаллифлигидаги "Чой устида” кўрсатувида бошловчи камида 3-4 маротаба "Сиз ntt каналида "Чой устида” кўрсатувини томоша қиляпсиз. Кўрсатув меҳмони фалон ижодкор” деб эслатиб туради. Хўш, нима бўпти, дейсизми?
Биринчидан, юқоридаги жумлада "ntt каналида” деб эслатишга ҳожат йўқ! (Афсуски, бу одат эпидемия тарзида телеканалда фаолият юритаётган бошқа радиобошловчиларда ҳам яққол кузатилмоқда!) Чунки, шундоқ ҳам томошабин телеэкраннинг чап томонида, юқорироқда ntt логотипини кўрибоқ, қайси канални томоша қилаётганини билиб олади. Радиода эса мурувватни каналларга ўзгартирар экансиз, дабдурустдан қайси канални тинглаётганингизни билмайсиз. Шундай экан, бошловчи тилидан канал номини, FM тўлқин рақамини эслатиб туришга табиий эҳтиёж туғилади.
Иккинчидан, кўрсатувга ташриф буюрган меҳмонни дастур давомида 3-4 маротаба эслатиб туриш ҳам радиога хос усул дейиш мумкин! Чунки, тингловчи меҳмонни унинг овозини эшитиб, дарров таний олмаслиги мумкин. Аммо, экранда томошабин меҳмон кимлигини кўриб туради.
Учинчидан, камида 20-30 дақиқалик кўрсатув давомида дастур "шапка”сининг ҳам 5-6 маротаба қайта-қайта намойиш қилиниши томошабинни ушбу кўрсатувдан бездириб қўйиши мумкин!
Тўртинчидан, дастурнинг қизиқ нуқталаридан бири – "блиц-саволлар” пайтида бошловчи эринмасдан "ё бирини танлайсиз, ё иккаласини ҳам рад қиласиз ва ҳоказо...” қабилида дастур шартларини эслатиб туради. Тўғри, иштирокчи меҳмонга шартларни эслатиш керак. Аммо, томошабин шартлардан бехабар тарзда савол-жавобни кузатса янада қизиқарли бўлиши мумкин. Бу билан шартларни эслатиш нотўғри демоқчи эмасман. Аксинча, эфир вақтининг ҳар бир дақиқаси бошловчи учун, ижодкор учун ғанимат ва қадрли эканлигини эслатмоқчиман, холос!

"Албатта, албатта, мумкин-мумкин”
"Ёндиради-кулдиради” дастури бошловчиси Маъруфхўжа эса нимани гапиришни эмас, тўхтамасдан гапиришни маҳорат деб ҳисобласа керак. Унинг кўрсатувдаги нутқини кўчириб, видеотасвирсиз алоҳида эшитиб кўрсангиз, "НРТ-Пойтахт” радиосидаги бошловчи Маъруфхўжадан фарқи йўқлигига тўла ишонч ҳосил қиласиз! Кишилик олмошларини ҳаддан ортиқ қўллаш баробарида, жумлаларни "мумкин” сўзи билан якунлаш, "албатта” каби сўзларнинг қайта-қайта қўллаши Маъруфхўжанинг сўз бойлигини кўпайтириш учун кўпроқ изланиши лозимлигини фош этмоқда.

Зайнаббегим Юнусова эса "стендап”ларга (микрофон олдида ёки уни ушлаб турган ҳолда гапириш) ҳаддан ортиқ кўп мурожаат қилиши билан бир қаторда, баъзи "стендап”ларнинг ўзи 2-3 минутгача чўзилиб кетади. Қолаверса, жумлаларни шу қадар узун тузади-ки, бу ҳам радиода тингловчининг эътиборини ушлаб туриш учун оммалашган усул! Аммо, телевидениеда тасвир, матн ва овозни бир пайтда қабул қилаётган томошабиннинг ғашига тегиши аниқ!

Шунингдек, радиодан телевидениега ўтган бошловчиларга хос бўлган умумий камчиликлардан яна бири бу – камера қаршисида тинимсиз ҳаракатланаётган қўлларини жиловлай олмаслик билан ҳам боғлиқ. Айниқса, бу ҳақида Акмал Мирзо, Ботирхон Имомхўжаев, Маъруфхўжа ва бошқа бошловчилар жиддийроқ ўйлаб кўришса яхши бўларди.

Давлат ва нодавлат радиоканаллар: тафовут йўқоладими?
Бугунги кунда давлат ва нодавлат раидоканаллари ўртасида шу қадар катта тафовут вужудга келдики, масалан, радио мурватини бошқа каналларга йўналтирар экансиз, уларни 2-3 сония тинглаб, дарров қай бири давлат ёки нодавлат каналлари эканлигини ажратиб оласиз. Масалан, давлат каналлари томонидан эфирга узатилаётган куй-қўшиқнинг савияси ва мазмунидан тортиб, бошловчининг ширали овози, адабий тил нормаларига риоя қилаётгани дарров билинади. Аксинча, нодавлат каналларида эфир вақтининг асосий қисми хорижий ва савиясиз куй-қўшиқларга ажратилаётгани, бошловчиларнинг ҳаддан ташқари ўзини ҳам, тилини ҳам эркин қўяётгани аксарият ҳолларда бачканаликни юзага келтирмоқда.

Бошловчилар баъзи гапираётган сўзини йўқотиб, "паразит” сўзлардан тобора кўп фойдаланишмоқда. Масалан, "Ажойиб бўлган хонанданинг албатта ажойиб қўшиғини тингладик. Ҳозир албатта яна бир ажойиб хонандага навбатни берамиз. Улардан ҳам ажойиб қўшиқ кутамиз, албатта!”

Баъзи бошловчилар нимани гапиришни билмай эфирнинг ҳар 30 дақиқасида камида 3-4 марта соатни, об-ҳавони, ўша радиоканалнинг номи-ю FM тўлқинини, ҳаттоки, "микрофон қаршисида камина.....” дея ўз исми-шарифини қайта-қайта такрорлайверади. Бошловчилик – тинимсиз ва узоқ гапира олиш дегани эмас! Аксинча, нимани ва қандай қилиб гапира олишда!

Яна бир мушоҳада радиоканалларнинг тобора бир-бирига ўхшаб қолаётгани билан боғлиқ! Ўйлайман-ки, ҳар бир радио ўзининг имижи, формати, содда қилиб айтганда дарров таниб олиш учун юзига эга бўлиши керак. Масалан, "Ҳамроҳ” авторадиосини олайлик... ажойиб ғоя! Чунки, автомобилга ҳар икки одамдан биттаси қизиқади. Демак, жалб этиш учун аудитория етарли! Шунга яраша йўл ҳаракати коидалари, автомобил саноатидаги янгиликлар, ҳайдовчиларнинг руҳиятига доир маслаҳатлар... хуллас эфирни тўлдириш учун мавзулар ҳам талай! Аммо, хозирча ушбу канал хорижий куй-қўшиқларни кетма-кет қўйишдан нарига ўтаётгани йук!

Ёки, "FM Classic”ни олайлик. Сизу биз соғинган ретро қўшиқларни хоҳ у миллий, хоҳ хорижий бўлсин, аралаш-қуралаш тарзда тақдим этиб келмоқда. Назаримда, бу бир пайтнинг ўзида ширинлик билан тузламани, қатиқ билан шарбатнида хўрандага мажбурий едириш дегани бўлса керак! Ретро қўшиқларни эфирга бериш билан кифояланмасдан, ўша қўшиқларнинг яралиш тарихи, уларнинг муаллифлари ҳақида, санъаткорларнинг ҳаёти ҳақида туркум эшиттиришларни кўпайтириш мумкин-ку!

"Ёнимда ўтирган севгилимга салом йўллайман”
Бугун деярли барча каналларда оммалашган табриклар ва саломлар ҳақида назаримда узоқ гапирилди. Улардан орттириб, янги гап айтишга даъвоим ҳам йўқ. Масалан, туғилган кун табрикларини тушунса бўлади. Инсоннинг йилда бир маротаба бўладиган туғилган куни – шахсий байрами радио орқали табриклашга арзийди, албатта!
Аммо, "мен фалончига салом йўллайман, пистончига салом йўллайман” қабилидаги саломлардан қандай мантиқ бор? Аслида, бу саломлар уни йўллаган ва қабул қилган иккита тингловчидан бошқа ҳеч кимга қизиқ эмас. Уяли телефонлар, умуман алоқа воситалари оммалашмаган даврларда радио орқали, телевидение орқали салом йўллаш ростдан ҳам қизиқарли ва мантиқан тўғри бўлган. Аммо, ҳозир-чи?
Айниқса, сўнгги пайтларда роса авжига чиққан "смс-севги изҳорлар”и тингловчига нима беради? Масалан, қизлар томонидан "Палончи акамни севаман. Уни ўпиб қолувчи палончиой” деб беҳаёларча йўлланган смсларни эфир орқали ўқиб эшиттирилиши ўша қизга ва унинг йигитига (агар, йигитда сал ғурур бўлса, ўша ондаёқ бундай қиздан воз кечади!) ёқиши мумкин. Аммо, бу билан улар бошқа тингловчиларнинг асабига тегишмаяптимикан?

Бу билан нодавлат радиоканаллар фаолиятини ёппасига ёмонга чиқармоқчи эмасмиз. Уларда ҳам ўрнак олса арзийдиган жиҳатлар талайгина! Қувонарлиси шундаки, айрим нодавлат радиоканалларнинг ахборот хизматлари ўз фаолиятини тобора такомиллаштириб, янгиликларни тезкорлик билан етказишга, воқеа жойининг ўзидан тўғридан-тўғри эфирга узатишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Эҳтимол, уларда давлат радиоканалларидаги каби етарли моддий-техник база, шарт-шароитлар йўқдир... Аммо, нодавлат каналлари бошловчилари микрофон ва пульт қаршисида ўтириб, давлат каналларида режиссёр, мусиқа муҳаррири, бошловчилардан иборат икки-уч кишилик ижодий жамоанинг ишини ёлғиз ўзлари амалга ошираётгани ҳам таҳсинга сазовор!


Darakchi.uz

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 1422 | | Рейтинг: 5.0/29
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz