Главная » 2013»May»15 » "Coca-cola"нинг рецепти 15 миллион долларга сотилади
00:48
"Coca-cola"нинг рецепти 15 миллион долларга сотилади
АҚШнинг Атланта шаҳрида яшовчи Клиф Клуж исмли киши кока-кола ичимлигининг сирли формуласини топиб олганини маълум қиляпти. У мазкур формула учун 15 миллион доллар сўрамоқда.
Клужнинг сўзларига қараганда, у рафиқаси билан ичимлик рецепти муаллифи таниқли кимёгар Жон Пембертонга тегишли қутини топиб олган. Унинг ичида эса 19 асрдан бери сақланиб келаётган ва сарғайиб кетган ичимликнинг рецепти ҳам бўлган. Клуж аввал хабар бериб ўтганимиздек E-bay га қўйди ва бошланғич нархини 5 миллион доллар этиб бахолади. Агар кимда-ким ушбу рецепти савдоларсиз сотиб олишни истаса 15 миллион беришга тўғри келади. Клуж ушбу кока-кола рецептининг суратини ҳам тақдим этган, лекин сир ошкор бўлмаслиги учун ёзувлар хиралаштирилган.
Ўз навбатида "Кока-кола" компанияси ушбу рецепт ҳақиқий эмаслиги, бор-йўғи унга яқин бўлган қандайдир формула бўлишини мумкинлигини маълум қилишди. Ичимликнинг оригинал асоси – яъни 7Х деб номланувчи рецепт Атлантадаги "Кока-кола олами" музейида сақланади.
Компаниядан маълум қилишларича, ўтган давр мобайнида мазкур сирли формулани кўпчилик ошкор қилишга уринган, аммо бунинг уддасидан ҳеч ким чиқа олмаган. Баландлиги бир ярим метр бўлган сейф ҳеч қачон очилмайди, музейга ташриф буюрувчиларни эса сейфга яқин боришларига йўл қўйилмайди.
Клуж ўзи топган рецептни айнан ана шу сейфдаги рецептга ўхшаш эканлигини маъқуллаяпти. 2011 йилда АҚШ жамоат радиоси Эн-пи-ар Интернет орқали сирли рецептни чоп этганди. Ўшанда формула билан танишмоқчи бўлганлар шу қадар кўп эдики, сайт бу даражадаги оғирликни кўтара олмай ишдан чиққан.
Эн-пи-арниг таъкидлашича, 7Х таъм қўшимчалари спирт, апельсин, лимон, мускат ва неролий ёғи, кориандр ва корицадан иборат. Агар аралашмага кока барглари, лимон кислотаси, кофеин, шакар, сув, ванилин ва карамел қўшилса Америка тимсолига айланган ва дунёдаги энг қиммат бренд ичимлиги пайдо бўлади.
Кока-коланинг "Сирли таркиби" 1886 йилда Атланталик фармацевт Жон Пембертон томонидан ўйлаб топилган ва ўшандан бери сир сақланади. 7Х нинг кока-кола таркибидаги улуши бор-йўғи 1%ни ташкил этсада, айнан у ичимликка ноодатий таъм бағишлар экан.