Икки одам бир-бирига итини мақтаяпти: - Менинг итим ўзи бориб газета олиб келади.
- Биламан. Буни менга кеча итим айтиб берувди.
Янги йил кечаси куни икки илон роса ичишибди. Иккаласининг ҳам кайфи ошиб қолибди. Биринчи илон иккинчисидан сўрабди:
— Кобравой, биз заҳарлимидик? — Ҳа-да, ўртоқ, нима эди? — Закуска ейман деб, тилимни тишлаб олдим.
Афандининг хунукроқ бир хотини бор экан. У дўстларини ёнида хотинини "гўзалим”, "қуёшим” деркан. Бир куни Афандидан дўсти сўраб қолибди.
— Дўстим, хотининг чиройли бўлмаса, нега энди уни "гўзалим”, "қуёшим" дейсан? — Биласанми, қуёшга қараб бўлмагани каби бизнинг хотинга ҳам қараб бўлмайди-да!
30 ёшли бир эркак оғайнилари билан Янги йил оқшомида бўккунча ичибди, илондек судралиб келиб дебди:
– Жонгинам, оғайниларим бор-у, мени кўра олишмайди, бақлажка сотиб, макулатура очганимни, кучайиб кетганимни ҳазм қила олишмаяпти, бошқа баҳона тополмай, жуда хаёлпараст бўлиб қолдинг, кейинги пайтда дейди аблаҳлар. — Матқовул ака, уйингизга бора қолинг, мен қўшнингиз Мастураман, хотинингиз уйингизда.
- Ойи «Титаник»ни яҳудийлар чўктириб юборгани ростми?
- Рост, ўғлим. Ҳамма билади, уни аллақандай Айсберг деган аблаҳ чўктирган.
Лондонда икки киши учрашиб қолипти.
- Кечирасиз, фамилиянгиз нима? - Шекспир. - Э, бу ном жуда машҳур-ку! - Бўлмасам-чи, мен бу ерда йигирма йилдан бери сут сотаман.
Бир жувон дугонасига шикоят қиляпти:
- Эрим мени адои тамом қилди. Кеч келади, ичиб келади, маошини бермайди. 10 килога озиб кетдим. - Вой шўрлик» Ажрашиб қўяқолмайсанми? - Яна 2 кило озай дегандим...
- Нега хотининг ашула бошлаши билан балконга чиқиб оласан?
- Одамлар мени хотинини уряпти деб ўйламасин учун шунақа қиламан-да, дўстим.
- Сизни тушунолмай қолдим. Кеча директорни орқасидан роса ёмонлаган эдингиз. Бугун уни кўкларга кўтараяпсиз.
- Бир гапни икки марта қайтаришни ёмон кўраман.
- Ҳайронман, никоҳ кунини хотинлар сира эсидан чиқармайди, эркаклар эса одатда унутиб юборишади.
- Биринчи марта катта балиқни илинтирган кунинг эсингдами? - Ҳа, албатта. - Ана кўрдингми, балиқ бўлса, уни албатта унутиб юборган.
- Мен армияда хизмат қилганимда юрадиган қизимга ҳар куни икки марта хат ёзардим.
- Хўш, кейин нима бўлди? Армиядан қайтиб унга уйландингми? - Йўқ. у почтальонга эрга тегиб кетди.
Психиатр беморга:
- Хўп, қани бўлмаса, ҳаммасини бир бошдан айтиб беринг-чи... - Марҳамат. Аввал ер билан осмонни яратдим...
Йўловчи тиланчига:
- Кечирасиз, лекин мен ҳеч қачон кўчада тиланчилик қилган одамга садақа бермайман. - Шу ҳам гап бўлди-ю! Юринг бўлмаса, кафега кирайлик.
Қизнинг отаси бўлажак куёвдан сўрайди:
- Сиз, албатта, чексангиз керак, ичарсиз, қарта ўйнарсиз, аёлларга хушомад қиларсиз? - Йўқі, йўқ. буларнинг баридан узоқман. - Ундай бўлса тўй бўлмайди. Хотиним ҳамиша сизни менга ўрнак қилишини истамайман.
Бир одамникига келган меҳмон жуда сурбет экан - бир ҳафта туриб қолди. Охири, уй эгаси унга шаъма қилишга мажбур бўлди:
- Меҳмон, бола-чақаларни ҳам роса соғингандирсиз-а? - Нимасини айтасиз! Эртага ҳаммасини бу ерга чақирмоқчиман.
Троллейбусда чипта текширувчи:
- Йўловчи, сизнинг чиптангиз яроқсиз-ку? - Ие, нега энди яроқсиз бўлар экан? Бир ҳафтадан бери яраб келган билет энди ўтмай қоладими?
------------------------------------------------------------------------------------------------------ - Сиздаги касалликни аниқлашим қийин бўляпти. Эҳтимол, ичкиликдандир. - Яхши, доктор, у ҳолда мен ҳушёр бўлганингизда келаман.
Хонада чол-кампир чой ичишиб ўтиришипти. Чол дейди: - Кампир, кел бир ёшлигимизни эслайлик. - Майли. Бор, дарвозанинг олдига чиіиб мени кутиб тур. Чол чиқиб кута бошлапти. Бир соат, икки соат кутипти - кампирдан дарак йўқ. Роса совқотгандан кейин хонага кириб сўрапти. - Ҳа, кампир, нега чиқмадинг? - Ойим рухсат бермадилар.
- Уйланганлар уйланмаганларга қараганда узоқ яшайди дейишади. Шу ростми?
- Йўқ. Уларга умр узоқдай туюлади холос.
Жиннихонада икки бемор гаплашаяпти:
- Кел, бошингга мих қоқиб қўяман. - Эсинг жойидами, тентак! Тўқмоғинг михга тегмай қолса нима бўлади?
- Директор билан учрашмоқчи эдим.
- У киши йўқлар. - Қанақасига йўқ бўладилар? Ҳозиргина кўрдим-ку? - Тўғри, лекин у киши сизни олдинроқ кўрган эди.
Судья қотилликда айбланаётган дайдига:
- Бу пичоқ сеникими? - Меники эмас, тақсир. - Демак, айбингни бўйнингга олмайсан. Камерага олиб бориб ташланг. Бир ҳафтадан кейин яна сўроқ. Судья яна ўша пичоқни кўрсатади: - Бу пичоқни танийсанми? - Ҳа, албатта, тақсир. Бир ҳафта аввал сизнинг қўлингизда кўрган эдим.
- Доктор, ўтинаман сиздан, шўрлик эримнинг сўнгги сўзларини айтиб беринг.
- Марҳум шундай деди: «Қимматли хотинимга сўнгги хоҳишимни етказинг: Марта! Докторнинг ҳақини кечикмасдан тўла - у жуда ғамхўр ва эътиборли экан».
- Кўп ташвиш қилаверманг. Хотинингизнинг асаб касаллиги унча хавфли эмас. Бу касал билан у юзга киради.
- Доктор, мен-чи?
Sizlarga Ozgina Bo'lsada Kulgu Ulashgan Bo'lsak Bundan Juda Hursanmiz ! "Kuling Umringiz Uzayadi"
|