Фердинанд УЕФА томонидан жазоланмайди, бироқ сэр Алекс масаласи кўрилади
Sky Sports нашрининг хабарларига кўра, УЕФА Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги "Реал"га қарши жавоб учрашувида ҳакамга қарата қарсак чалгани учун Фердинандни жазоланмайди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳимоячи туркялик Жюнейт Чакирнинг ҳакамлигидан норози бўлиб, учрашув якунида унинг юзига қарата қарсак чалиб турди, аммо шундан сўнг англиялик футболчи ва туркиялик ҳакам ўзаро қўл сиқишиб қўйишди.
УЕФА вакилининг сўзларига кўра, Фердинанд ва Нани ҳеч қандай жазоланадиган иш қилишмаган, ҳакам ўз ўз ҳисоботида Фердинанд исмини тилга олмаган, аммо УЕФА сэр Алекс Фергюсоннинг интервью бермаганидан норзи ва уни жазолаш пайтида экан. Бироқ сэрнинг ёрдамчиси Майк Феллайни жамоа бош мураббийи интервью берадиган ҳолатда эмаслигини айтган.
Феллайнинг сўзларига кўра, сэр учрашувдан сўнг ўз йиғисини тўхтата олмаган ва омма олдига бу аҳволдан чиқишдан бош тортган.
Буффон: «Реал» олдида қаттиқ қўрқувни ҳис қиляпман
"Ювентус” жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Буффон чорак финалда "Реал”га тўқнаш келишдан чўчиётганини айтиб ўтди.
"Мен "Реал” олдида қаттиқ қўрқув ҳис қиляпман. "Ювентус” таркибида бу жамоа устидан уч марта ғалаба қозонганман, аммо шундай бўлса ҳам бу клуб билан тўқнаш келмасликни истардим”, - дейди Буффон.
Месси: Фаолиятимни «Барселона»да якунлашни истамайман
"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини каталонияликлар сафида якунлашни истамаслигини айтиб ўтди. Аргентиналик юлдуз бир вақтлар ўзи фаолиятини бошлаган клуб "Ньюэллс Олд Бойз" таркибида сўнгги ўйинларни ўтказишни исташини таъкидлаган.
"Яна қанча вақт футбол ўйнашимни билмайман. аммо бир нарсани аниқ айтишим мумкин, қачондир "Ньюэллс Олд Бойз"га қайтаман. Айнан шу клуб сафида фаоилятимни якунлашни истайман. Мен Аргентинада тўп сурмоқчиман", дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси муддати 2018 йилда якунига етади.
|