SHERLAR.BIZ Chorshanba, 25.12.2024, 05:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 27 » Qalbim sadolari [Hikoya]
22:30
Qalbim sadolari [Hikoya]
- Ҳаммангизга кунингиз хайрли бўлишини тилаб, студияда яна мен – бошловчингиз Дилноза, кунимизнинг ўн учинчи соатида эътиборингизга ҳавола қилаётганимиз - "Қалбим садолари” эшиттириши. Қалбингизга қулоқ тутиб, ҳаётда ўз бахтингизга эришиш йўлидаги курашда сабот тилаб, навбатни сокин бир таронага берамиз.Маҳзун мусиқа янгради. Дилноза бугунги эшиттириш матни ёзилган қоғозни яна бир марта тахлаб олди. Эрталабки баҳсдан ҳалиям кўнгли увишиб турган бўлса-да, бу тушкунликни гап оҳангида тингловчиларга сездириб қўймаслик учун қувноқлик ниқобини кийишга мажбур эди. "Уфф... Шу йигит зотига ҳайрон қоламан. Унаштирилгунча қандай шарт қўйсанг ҳам, сўз демай рози бўлади. Камига, осмондаги ойни оёғинг остига келтириб ташлаши қолади. Кейин эса... Чекловлар бошланади. Қуриб кетсин ҳаммаси...” Уч ярим дақиқа ўтиб, қўшиқ ниҳоялади.

- Ҳурматли тингловчилар, яна сизларга юзланаман, қалбингиз тубида асраб келаётган булоқ сувидек покиза ҳисларингизни гўзал изҳорга кўчириб, талпинган манзили сари йўллашга имконингиз бор. Марҳамат, кўнгил салтанатининг минбари сизнинг пойқадамингизга муштоқ. Қўнғироқ қилинг! Рақамларимиз: ***-**-**

Ўртага чўккан жимликни эшиттириш кайфиятига мос, одатдагидан анча паст оҳангда танланган мусиқа бузиб турарди. Дилноза асабийлаша бошлади. Илк қўнғироқ...

- Ассалому алайкум, эшитаман сизни...

- Ассалому алайкум! Мен **** шаҳридан Раъноман.

- Ваалайкум асаалом, Раънохон! Кунингиз хайрли бўлсин! Сиз самимий изҳорларингизни, гўзал тилакларингиз-у, қалбингиздаги сўзларингизни кимга йўлламоқчисиз?

- Юрагимга дарёдек тўлиб, тўкилишга маҳтал турган кўз ёшларимни... Онамга илинмоқчиман... Ҳасратларимни тўкиб-солмоқчиман...

- Марҳамат, Раъно...

- Ойижон... Бугун илк марта, тик боқиб, меҳрингизга маломат қилмоқчиман! Исён кўтармоқчиман! Эшитяпсизми? Оқ ювиб, оқ тараганингиз учун, менга отилган тошларга қалқон бўлганингиз учун, йўлимдаги тиканларни тераман, деб қаддингиз букилгани учун, мақсадим манзилларини тўсган тоғлар тошини парчалаб юборганингиз учун! Ўша менга отилган тошлар қаҳридан оқ-қорани танирмидим, товонимга ботган тиканлар заҳридан бол ила оғуни ажратишни ўрганармидим?! Букилган қаддингзга тиргак бўлишни, ўз мақсадим учун курашиб, йўлимдаги ғовларни енгиб ўтишни ўрганармидим?! Энди эса... Сизсиз... Қандай яшашни ҳам билмайман, ойижон! Мени менсиз қолдириб... кетганингиз учун... Кечирмайман сизни!!!

Ойсиз тунлар аро деразамда шам,
Ойнага урилар шўрлик парвонам...
Деразам очмасман, олисда туриб,
Соғинчим ўтида куймасин олам,
Йиғласам...
Безовта бўлади онам...

Дилноза суҳбат кайфиятига мос келувчи таронани тингловчилар эътиборига ҳавола қилди: "Орангизда онам бўлсайди...”. Рост, ўзи ҳам бунақа суҳбат бўлишини кутмаганди. Одатда, бу эшиттиришда йигит-қизлар фаол қатнашиб, севган инсонига шеърлар ўқиб беришар, чиройли тилаклар билдиришар, дил изҳори қилишарди. Бироқ, бугунги тингловчининг сўзлари шусиз ҳам хижил кўнглиничўктириб, кайфиятини тушуриб юборди: "ростдан ҳам, оналар фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр бўлишади, улар учун ҳар қандай қийинчиликни бўйнига олишади. Оқибатда, фарзандлар қийинчиликларга қарши курашда оналарнинг ёрдамига доим эҳтиёж сезишади. Худди унга ўхшаб... Мустақил бўлиш ҳам керак...”

- Навбатдаги мухлис...

- Ассалому алайкум, мен Тоҳирман, ўша ҳамма билган Тоҳир...

Унинг овозини эшитган Дилноза бир зум ўзини йўқотиб қўйди. Бу ўша – эрталабдан кайфиятини бузган, рашк қилиб, тортишган унаштирилган йигити эди.
- Ваалайкум ассалом! Сизни бизга қўнғироқ қилиб, кўнглингиз сирларини очишга мажбур қилган қандай илоҳий куч экан? Ҳамма билган Тоҳирдан чиройли изҳорлар...
- Мен унаштирилган қизимга шуни айтмоқчиман: Дилноза, бугундан ишингизни йиғиштирасиз, сипо кийинасиз, иложи бўлса, кўчада умуман кўрмай сизни. Рашкимни биласиз...
- Буни қарангки, унаштирилган қизингиз билан адаш эканмиз. Уни севасизми ё шунчаки келажакда уйингизга олиб бориладиган жонсиз буюмми у сиз учун?! – кесатиқ яққол сезилди.
- Уни севганим учун шу гапларни айтдим. Ва у ҳозир, айни дамда мени эшитди, деган умиддаман...
- Мен ҳам шунга тилакдошман...

Суҳбат тугагунча зўрға чидаган қиз маъносига ўзи ҳам тушунмайдиган аллақандай инглиз тилидаги "бақироқ” таронани эфир навбатига қўйди. Ҳар ҳолда, яхши қўшиқ бўлса керак, анчагина "ҳит” бўлди.

Эшиттириш сўнгигача ёрилиб кетмаганига шукр қилган Дилноза студиядан чиқди. Телефони тинмай жиринглар, бояги сурбетлик аламига, унга жавоб беришни истамасди. Кўчанинг нариги тарафидаги уяли алоқа хизмати кўрсатиш шаҳобчасига кирди. Рақамлар рўйхатини кузатиб, битта рақамни танлади-ю, сумкачасидан паспортни чиқариб, оператор қизга узатди:

- Менга шу рақамни расмийлаштириб беринг...

Янги рақамни ишлатиши билан телефонга хабар келди:

"Сенсиз келган баҳор гулламас, ёнмас,
Сенсиз ҳаёт рангин англолмай қолдим...
Сенсиз кунларимдан кечиб бўлдим, бас!
Сенсиз тонгларимни Худога солдим!”

Дилноза шеърни такрор-такрор ўқиди. "Жуда чиройли мисралар экан...” Оператордан сўради:

- Бу рақамни мендан аввал ҳам кимдир ишлатганми?

- Бўлиши мумкин...

- Бахтли инсон экан...

Ҳали чиқишга улгурмасидан телефони жиринглади. Қўнғироқ ўша хабар келган рақамдан экан:

- Алло...
Бироқ, нариги тарафдан ҳеч ким жавоб бермади. Фақат... Узоқ мусиқадан сўнг, маҳзун қўшиқ янгради:

"Эй, дил...
Сени нима қилай?
Нима қилсам оғримайсан...?
Эй, дил...
Сени нима қилай?
Нима қилсам йиғламайсан...?”

Дилнозанинг кўнгли тўлиб кетди. Инжу ёшлар кипригини ўпиб, замин бағрига шошилди. Бу бебош томчилар қўшиқ сўнгигача тўхтамади.
- Ассалому алайкум! Менинг кимлигимни билшингиз шарт эмас. Шунчаки Қувончман. Бугунги янги кунда кўнгли ўксиган кимнидир қувонтиришга аҳд қилдим ва менимча, бунинг уддасидан чиқа олдим. Нима бўлганда ҳам бугунги кун ўтиб кетади. Эртадан умидни узманг! Соғ бўлинг!

Алоқа узилди. У боя кўчага чиқиб, қўшиқни эшитиш учун шу ерга ўрнатилган ўриндиққа ўтириб олганди. Шу ўтирганча, ўйларига ғарқ бўлди. "Қизиқ... "Қалбим садолари”. У шу номдаги эшиттиришни олиб боради. Шунча пайтдан бери неча кишининг қалбига кириб бора олди экан? Кимнингдир қалб сўзларини тинглаш қанчалик даражада осон? Уни бор-у йўқлигича қабул қила олиш-чи? Бир кун келиб, у ўз Тоҳирининг Зуҳросига айланади. Унга, қайсидир маънода итоаткор бўлиши ҳам керак. Сипо кийинса, кўчага камроқ чиқса, осмон узилиб, ерга тушмас... Ишдан кетса ҳам, пулга зориқиб қолган жойи йўқ... Фақат у ўзининг радиодаги ишини жуда севади. Наилож...”

Секин ўрнидан турди. Узоқ вақт ўтириб қолганини ҳам сезмабди. Ҳозир радиога қайтади. Раҳбариятга учрашади. Уёғи маълум...

Узоқдан ҳаллослаб югуриб келаётган Тоҳир кўринди:

- Хайрли кун!

- Ҳечам хайрли эмас!

- Нега телефонингиз ўчирилган? Хавотир олдим...

- Янги рақам олдим...

- Нега?

- Шунчаки...

- Ҳозир нега яна ишга қайтяпсиз?

- Раҳбариятга учрашим керак. Ариза ёзишга...

- Бояги гапларимга ростдан ҳам ишондингизми?!

- Ахир бир пайтлар... – жим бўлиб қолди. "Бир-биримизни севардик-ку!” – дея олмади. – Қалбим шуни буюрди...

- Жиннивой, ҳазиллашдим-ку! ҳаммаси шунчаки ҳазил эди. Лекин мени шунчалик... Севишингизни билмагандим!

- Боринг-э...

Улар кўча бўйлаб суҳбатлашиб кетиб боришар, радиода эса навбатдаги эшиттириш давом этарди...

Алия
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 828 | | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz