ПСЖ «Барселона» клуби ҳимоячиси Адрианога қизиқмоқда «Барселона» клуби ҳимоячиси Адриано фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин, дея хабар қилади El Mundo Deportivo. Париж клуби ўйинчининг агенти билан алоқада ва футболчига қулай шартлардаги шартнома таклиф қилишга тайёр. Адрианонинг ўзи «Барселона» билан амалдаги келишувини узайтириш борасида келиша олмаяпти. 28 ёшли футболчи Каталонияликдарнинг охирги таклифини рад этди. «Пари Сен-Жермен» «Барса» таклиф қилган миқдордан анча кўпроқ беришга тайёр.