Главная » 2013 » Aprel » 27 » Psy нинг янги клипи Youtube да яна хит бўлди
20:05
Psy нинг янги клипи Youtube да яна хит бўлди
"Gangnam Style” ижросидан сўнг бутун дунёга машҳур бўлган жанубий кореялик қўшиқчи Psyнинг янги видеоклипи YouTube интернет-сервисида хит бўлди. Клип бир суткада 13 миллион марта томоша қилинди.
Янги клипда электрон мусиқа остида ижрочи турли кулгили вазиятларни кўрсатади. Клипда Gangnam Style видеосидаги қаҳрамонлар, шунингдек, ёқимтой кореялик қизлар ҳам бор. Psy улар билан Gangnam услубидаги рақсларни ижро этади.
Psy тахаллуси билан ижод қиладиган 35 ёшли Пак Чэ Сан юртида ўзининг юмористик видеоклиплари ва концертлардаги чиқишлари билан танилган: унинг дебюти 2001 йилда Жанубий Кореяда бўлган. 2012 йилда "Gangnam Style” қўшиғи қўшиқчини бутун дунёга машҳур қилди. Бу қўшиққа ишланган клип YouTube тарихидаги энг кўп кўрилган ролик бўлди: айни пайтда уни бир ярим миллиард марта томоша қилишган.