Россиянинг CarDesign.ru интернет-портали "Президент учун автомобил” танловини эълон қилди ва бу танловда барча хоҳловчилар мамлакат раҳбари учун махсус автомобил суратини чизиб, йўллаш орқали иштирок этишлари мумкин эди. Танлов якунига кўра, 120 дан ортиқ суратлар етиб келди ва уларнинг кўпчилигига автосаноат гигантлари ҳам ҳавас қилса арзийди.