Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 30 » Президент Андижон вилоятига янги ҳоким тайинлади
16:58 Президент Андижон вилоятига янги ҳоким тайинлади |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Шуҳратбек Қушақбоевич Абдураҳмоновни Андижон вилояти ҳокими лавозимига тайинлашга доир Фармонга имзо чекди.
2013 йил 26 апрел куни Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Андижон вилояти ҳокими лавозимига Андижон вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Шуҳратбек Абдураҳмонов номзодини тавсия этишга қарор қилинганини маълум қилди.
Шу тариқа Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳам эълон қилинди. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Шуҳратбек Абдураҳмонов 1969 йилда туғилган. Андижон пахтачилик институтини 1992 йилда агроном мутахассислиги бўйича битирган. Кўп йиллар Пахтаобод тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг муовини лавозимларида ишлаган.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 671 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|