Польшада жуда кучли ёққан қор юзлаб аҳоли яшаш пунктлари энерготаъминотини издан чиқарди.
Оқибатда 100 мингдан ортиқ оилалар электрсиз қолди, бу хақда TVN24 телеканали хабар беради. Энг кўп авария электр симларга ёпишиб қолган қорлар оқибатида Польша шарқида жойлашган Мазовецкий воеводлигида қайд этилган— бу ерда икки мингдан ортиқ қуйи станциялар ўчирилган, худуднинг 70 мингдан ортиқ аҳолиси электрсиз қолган. Яна 20 минг киши Подлясский воеводлигида электр таъминотисиз қолган. Ушбу ноқулайликлар ҳозирда авария бригадалари томонидан бартараф этилмоқда. Кучли қор ёғиши оқибатида Радом провинцияси аэропортидаги бир нечта рейслар бекор қилинди. Польшанинг марказидаги ушбу шаҳарга учаётган рейслар жанубий Краковга юборилди. Синоптиклар мамлакатнинг яна бир қатор худудларида кучли қор ёғишини ва ушбу давр учун ноодатий бўлган қиш ҳавоси Польшада апрел ўрталаригача сақланиб қолишини маълум қилишган