Главная » 2014»Fevral»6 » Полиция ўғрини унинг бўсаси ёрдамида қўлга олди
21:23
Полиция ўғрини унинг бўсаси ёрдамида қўлга олди
Заргарлик дўконини ўмараётган ўғри катта хатоликка йўл қўйди. У ўғрилик вақтида гаровдаги аёлни юзидан ўпди. Полиция эса тезда ДНК натижалари орқали ўғрини қўлга олди.
Икки киши заргарлик дўконига кириб, сотувчи аёл устидан бензин қуйишади. Улар 56 ёшли аёлни ёқиб юборишни айтиб, қимматбаҳо тошлар сақланадиган сейфнинг калит рақамини талаб қилишади.
Талаб қилинган нарсани олиб, ўғрилардан бири қимматбаҳо буюмларни ва кассадаги пулларни олади, иккинчи ўғри эса шериги ишни тугатгач аёлни юзидан ўпиб, ҳотиржамгина дўконни тарк этади.
Суд тиббий экспертиза дўкон эгасининг юзидан ДНК намунасини олишади. ДНК натижалари эса полицияни Франция ғарбидаги шаҳарлардан бирида яшовчи 20 ёшли йигитга олиб келади.
Йигитнинг аввалари бошқа ўғриликларда қўли борлиги ҳам маълум бўлди. У аёлни ўпганлиги ҳақидаги саволга уни тинчлантирмоқчи бўлганини айтади.